18 C
Узбекистан
Воскресенье, 22 сентября, 2024

«Тадбиркорларга кўмакчи ва хизматчи бўлиб фаолият юритадиган вақт келди» — техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бош директори

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Президент Шавкат Мирзиёев 13 июнь куни стандартлаштириш ва сертификатлаштириш соҳасидаги самарадорликни ошириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Қайд этилганидек, бу соҳада жаҳон бозорига мувофиқликни таъминлаш мақсадида, давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 2 июндаги фармонига асосан, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги тизимига ўтказилиб, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги сифатида қайта ташкил этилган эди.

Лекин бу соҳанинг ўзида сифатни ошириш, замонавий лабораториялар ташкил этиш, ишлаб чиқарувчиларга йўл кўрсатиб, экспортни кўпайтириш бўйича ҳали ўзгариш сезилмаётгани танқид қилинди. Хусусан, стандарт, карантин, ветеринария идоралари ҳамда гигиеник лабораториялар ягона сиёсат юритмасдан, тадбиркорга кўмакчи бўлмаяпти. Ҳудудларда 150 та лабораторияга эҳтиёж мавжуд. Масалан, қуритилган мевани экспорт қилиш учун 27 хил таҳлил қиладиган лаборатория керак, бироқ ҳали бирортаям бундай муассаса йўқ. Кўп тадбиркорлар муаммодан маҳсулотини Европага олиб борганидан кейингина хабар топяпти.

ЎзА мухбирига тизимдаги муаммолар ва келгуси режалар ҳақида Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бош директори Дилшод Саттаров интервью берди.

— Йиғилишда ишга ёндашувни тубдан ўзгартириш лозимлиги таъкидланди. Яъни, мен ва тизимдаги барча ходимлар тадбиркорларга кўмакчи ва хизматчи бўлиб фаолият юритадиган вақт келди. Бунинг учун, аввало, экспорт қилинадиган маҳсулотларнинг бозордаги талаби чуқур ўрганилади. Бугунги кунда Европа бозорларига киришда қўйиладиган талаб, масалан, енгил саноат маҳсулотлари учун 61 та. Ўзбекистонда эса бу талаб 45 та, чунки синов имкониятимиз 61 талабни бажариш даражасида эмас.

Мана шу камчиликларни бартараф этиш мақсадида «йўл харитаси» ишлаб чиқилади. Соҳадаги мутахассисларни ўқитиш учун Германия, Туркия сингари ривожланган мамлакатлардан тажрибали хорижий экспертлар жалб этилади, мавжуд стандартлар қайта кўриб чиқилади.

Бундан ташқари, давлатимиз раҳбари томонидан 121 та лабораторияни халқаро аккредитациядан ўтказиш, электротехника, тўқимачилик, енгил саноат, чарм-пойабзал каби йирик тармоқлар билан биргаликда ҳудудлардаги ишлаб чиқарилган маҳсулотларни ўша жойнинг ўзида тўлиқ синов қилиш вазифаси қўйилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ҳиндистон шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон билан ўйнаб, очко йўқотди

Шахмат Олимпиадасининг 9-турида дастлабки икки поғонани эгаллаб турган Ҳиндистон ва Ўзбекистон гроссмейстерлари ўзаро куч синашди. Олимпиаданинг энг муросасиз баҳсида тўртала...

Больше похожих статей

×