19.5 C
Узбекистан
Воскресенье, 22 сентября, 2024

Иқлимимизни ва табиатни қутқариб қолишнинг ҳали имкони бор!

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Сўнгги йиллардаги глобал иқлим ўзгариши табиийки ҳар бир инсон учун таҳликали мавзу. Ҳар биримиз фарзандларимизга ўзимиздан кейин обод юрт қолдиришни орзу қиламиз. Бироқ, тараққий этишимиз сайин Она табиатимизга озорларимиз ортиб боряптики, камаймаяпти. Шунинг учундир бу борада берилажак саволларга жавоб ва муаммоли вазиятлар ечими борасидаги аниқ фикрлар талаби соҳа мутахассисларимизни бироз тойдирмоқда. Зеро, инсонмиз – айбни ва муаммо ўчиғию, унинг ечимини бошқадан излашга ўрганиб қолганмиз. Аслида, омонат табиатимиз ҳар биримизнинг масъулиятимиз ва парваришимизга муҳтож. Айнан шу борада Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган матбуот анжуманида сўз борди. Унда Ўзбекистон Гидрометеорология маркази мутасадди ходимлари ва мутахассислари иштирок этишди.

Атмосфера ҳавоси ифлосланиши ҳақида сўз юритишдан аввал метеорологик ҳодисалар ҳақида қисқача маълумот бериб ўтсак. Яъни ҳавонинг ифлосланиши бевосита ҳарорат, ёғингарчилик, шамол йўналиши каби омилларга узвий боғлиқдир.

Ўтган асрнинг II-ярмидан бошлаб сайёрамизда глобал исиш тенденцияси кузатилиб, ушбу ҳолат Ўзбекистон ҳудудида ҳам йилдан йилга ошиб бормоқда. Иқлим ўзгаришлари – ҳаётимиз сифатига бевосита таъсир қилаётган замонанинг асосий муаммоларидан бирига айланди. БМТ маълумотларига кўра сўнгги 20 йилда табиий офатлар натижасида 1,2 млн. киши ҳаётдан кўз юмган бўлса, иқтисодиётга етказилган зарар 3 трлн. долларни ташкил этган бўлса, табиий офатлар 5 бараварга ортиб, 11 мингдан ортиқ йирик табиий офатлар юз берган.

Маълумот учун: Келгуси 30 йилда иқлим ўзгариши ва унинг оқибатларини бартараф этишга жаҳонда 8 трлн. доллар сарфланиши ва 2050 йилгача дунё Ялпи ички маҳсулоти 3 фоизга камайиши прогноз қилинмоқда.

Метеорологик кузатув натижалари республикамиз ҳудудида чанг бўронлари даврийлиги ва уларнинг ортиб бориши, ерларнинг деградацияга учраши, сув ресурсларининг қисқариши каби салбий кўринишларни қайд этмоқда.

Масалан кузатувлар сўнгги 7 йил энг иссиқ йил бўлганини шундан,
2016 (+1,70С) ва 2021 (+1,90С) йилларда максимал ҳарорат қайд этилган.

Кеч баҳорда ва ёз ойларида аномал иссиқ даврларнинг такрорийлиги ва жадаллиги ортиб бормоқда. Орол бўйи ҳудудлари – Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Навоий, Бухоро вилоятлари ушбу ҳодисага кўпроқ мойилдир. Сўнгги 5 йил ичида ушбу ҳудудда деярли ҳар йили максимал ҳаво ҳарорати рекордлари янгиланди. Ушбу ҳудудларда ҳаво ҳарорати 40° ва ундан юқори бўлган кунлар сони ортиб, ғайритабиий иссиқ кунлар сони 25 дан 40 кунгача (меъёр 15-30 кун) етди.

Ўтган 2021 йилда ёғингарчиликнинг кам ёғиши, ҳароратнинг юқори бўлиши натижасида қурғоқчилик хавфи ошди. 2021-йил бошида тоғларда кам шаклланган қор қоплами йил давомида сув етишмовчилигини кучайтирди. Натижада, Марказий Осиё мамлакатларида чўллашиш ва яйловларнинг қисқариши кузатилди.

Яйловларнинг қисқариши, яшиллилик, ўсимлик қопламини камайтирди. Давомли иссиқ ҳароратлар ва узоқ муддат кузатилмаган ёғингарчиликлар чўл ва чала чўл, ҳатто айрим адир минтақаларида ҳам тупроқ қатлами намлиги ва унинг мустаҳкамлигини камайтирди.

Натижада, минтақанинг деярли барча ҳудудлари шамол омиллар туфайли, чанг ва қум заррачалари ҳавога кўтарилиши, чанг бўрон ва чанг-ғубор ҳодисалари тез-тез такрорланадиган ҳудудга айланди.

Республикада гидрометеорология хизмати маркази томонидан 25та шаҳарда жойлашган  65та  стационар кузатув постларида ҳаводаги ифлос моддалар миқдори бўйича кузатув ишлари доимий амалга оширилмоқда.

Хаво сифатини мониторинг қилиш 5 та асосий ифлослантирувчи моддаларни ўз ичига олади – чанг, олтингугурт диоксиди, углерод оксиди, азот диоксиди ва аммиак, шу билан бирга саноат корхоналаридан ташланаётган ифлослантирувчи моддалар – аммиак, фенол, озон, хлор, қаттиқ фторидлар, водород фторити, оғир металлар корхоналарга туташ бўлган ҳудудлар атрофида кузатиб борилади.

Атмосфера ҳавосининг ифлосланиш даражаси кўрсатгичи атмосфера ифлосланиш индекси бўлиб, у маълум бир ҳудудни ифлослантирувчи 5 та устувор моддалар бўйича ҳисобланади. Атмосфера ифлосланиш индекци
5
гача бўлса, ҳавонинг ифлосланиш даражаси “паст”, 5 – 7 гача бўлса, “ўртача”, 7 -14 гачакучли” ва 14 дан юқори бўлса “ўта кучли” даража ҳисобланади.

Охириги 10 йилда олиб борилган мониторинг тахлили натижалари қуйидагиларни кўрсатмоқда:

Атмосфера хавосининг – чанг билан ифлосланиши кўрсаткичи
Нукус (2,0-3,3 марта), Бухоро (1,3-2,7 марта) шаҳарлари учун хусусиятли бўлса, охирги йилларда Тошкент (2,5 РЭМ), Фарғона (1,3 РЭМ), Самарқанд (1,3 РЭМ), Гулистон (1,3РЭМ), Ангрен, Андижон, Наманган шаҳарларида (1.3 РЭМ) қайд этилган. Шаҳар ҳавосида чанг миқдорининг бундай ошиши иқлим хусусиятлари ва тупроқ тузилмаси, қурилиш ва йўл қурилиши ишларида санитар меъёрларига еткарлича риоя қилмаслик билан изоҳланади.

Шу билан бирга Бекобод, Марғилон, Навоий, Наманган, Тошкент ва Фарғона шаҳарларида азот оксиди билан ифлосланиш 1.3 РЭМ дан кузатилмоқда.

Ангрен, Олмалиқ ва Фарғона шаҳарларида олтингугурт оксиди билан 1.1-1.2 га, Олмалиқ, Андижон, Қўқон, Навоий, Самарқанд, Фарғона ва Чирчиқ шақарларида аммиак-1.3-2.3 гача атмосфера ҳавосини ифлосланиши РЭМ дан ортмоқда.

Юқоридагилардан кўриниб турибдики кузатув олиб борилаётган шаҳарларда “ўрта” ва “паст” даражада атмосфера хавосини ифлосланиши кузатилмоқда.

Сўнгги уч йил давомида республика бўйича атмосфера ҳавосига ташланаётган ифлослантирувчи моддаларнинг йиллик ўртача миқдори  2,427 млн.тоннани, жумладан, Тошкент шаҳрида325,46минг тоннани ташкил этган.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, пойтахтда 2018-2020 йиллар давомида транспорт воситаларидан ажратилаётган моддалар 14 фоизга, турғун манбалардан чиқарилаётган моддалар 62 фоизга ўсган.

Хусусан, 2020 йилда атмосфера ҳавосига ажратилган ифлослантирувчи моддалар миқдори 2018 йилга нисбатан 17 фоизга кўпайган ёки 316,0 минг тоннани ташкил этган. Жумладан, транспорт воситалари томонидан ажратилган моддалар 290 минг тоннага (14 фоизга ўсган), турғун манбалардан 26 минг тоннага (62 фоизга) етган.

Маълумот учун: Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Халқаро саратон тадқиқот агентлиги ҳавонинг ифлосланиши орқали инсонларга кансероген заррачаларни салбий таъсир кўрсатиши ва астма, саратон, ўпка ва юрак касалликларини келтириб чиқаришини такидлайди.

Статистик маълумотларга кўра республикада 2001 йилда 1 млн 200 мингта транспорт востиаси бўлган. 2021 йилнинг 1-декабрь ҳолатига Республикада 3 млн 775 мингта транспорт воситаси мавжуд.

Тошкент шаҳрининг умумий майдони 35 630 га ни ташкил қилиб, шундан жами яшил майдон 757 га, яшил қопламали майдонлар юзаси (газон) 225 га ни ташкил қилмоқда (26,7 фоиз).

Халқаро меъёрларга кўра, биохилмахилликни сақлаш учун яшил майдон
ва яшил қопламали майдонлар ҳажми умумий майдонга нисбатан камида
12 фоизни ташкил этиши лозим.

Атроф табиий муҳит ифлосланиши мониторинги тизимини тубдан яхшилаш ҳамда атрмосфера ҳавосига етказилаётган салбий оқибатларни камайтириш учун:

Энергия сарфи катта бўлган ишлаб чиқариш корхоналарида янги энергия самарадор технологияларни ҳамда муқобил энергия манбалари улушини кўпайтириш;

— Республикада ишлаб чиқарилаётган мотор ёнилғиси ва автотранспорт воситалари экологик кўрсатгичларини юқори даражаларга келтириш.

— Ишлаб қариш корхоналаридаги устувор турғун (ташкиллаштирилган) ифлослантирувчи манбалардан чиқарилаётган зарарли моддаларни таҳлил қилувчи автоматик тизимлар билан жиҳозлаш чора-тадбирлар режасини белгилаб олиш;

— Фойдаланишда бўлган автотранспорт паркини янгилаш, улардан фойдаланишда муқобил энергия турларига босқичма-босқич ўтишни амалга ошириш, шунингдек, йўлларда велосипедда ҳаракатланиш тизимини фойдаланишга киритиш ва керакли инфратузилмалар, яъни велосипед йўлакчалари ва велотураргоҳларни барпо этишга алоҳида эътибор қаратиш;

— Республикада яшил майдонлар ҳамда яшил қопламали майдонларни кўпайтириш ҳамда биохилмахилликни сақлаш учун аниқ чора-тадбирларни белгилаш лозим!

Малохат АРТИКОВА
Мухбир

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ҳиндистон шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон билан ўйнаб, очко йўқотди

Шахмат Олимпиадасининг 9-турида дастлабки икки поғонани эгаллаб турган Ҳиндистон ва Ўзбекистон гроссмейстерлари ўзаро куч синашди. Олимпиаданинг энг муросасиз баҳсида тўртала...

Больше похожих статей

×