26.9 C
Узбекистан
Суббота, 21 сентября, 2024

Камчиликлар учун ҳоким ўринбосарларига интизомий чора кўрилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов раҳбарлигида видеоконференция тарзида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда инвестиция ва ташқи савдо фаолиятининг жорий кўрсаткичларини ошириш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар муҳокама қилинди.
Йиғилишда вазирлик, идоралар, тармоқ бирлашмалари, тижорат банклари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарлари иштирок этди.

Жорий йил 5 ойи якунлари бўйича ўзлаштирилган хорижий инвестиция ҳажми ўтган йилнинг шу давридаги кўрсаткичдан 42 фоиз ошгани маълум қилинди. Шу билан бирга, ўтказилган таҳлил айрим тармоқ ва ҳудудларда инвестиция лойиҳаларини ҳаётга жорий этиш билан боғлиқ бир қатор муаммолар мавжудлигини кўрсатди. Амалга оширилаётган лойиҳаларни инвентаризация қилиш, юзага келаётган масалаларни ўз вақтида ҳал этиш бўйича манзилли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ҳамда масъул ижрочиларни белгилаш бўйича топшириқлар берилди.
Шу билан бирга ташқи савдо кўрсаткичи ҳам кўриб чиқилди. Жорий йил 1 июнь ҳолатига кўра, республика экспортининг ҳажми ўтган йил шу даврдаги кўрсаткичдан 21 фоиз ошди. Тармоқ ва ҳудудлар кесимидаги экспортнинг ҳозирги ҳолати муҳокама қилинди.

Маҳаллий тадбиркорларнинг экспорт фаолияти билан боғлиқ юзага келаётган муаммоларга мутасадди вазирлик, идоралар ва маҳаллий ҳокимликлар тезкор жавоб бериши устидан назоратни кучайтириш ҳамда экспортчилар фаолиятини ва экспортга етказиб бериш ҳажмини ошириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқишни самарали қўллаб-қувватлашни назарда тутган ҳолда улар билан ишлашни фаоллаштириш вазифаси қўйилди.

Йиғилиш якуни бўйича экспортчи ва инвесторларни қўллаб-қувватлашда йўл қўйилган қолоқлик ва камчиликлар учун интизомий чоралар кўрилди. Хусусан, Бўзатов тумани ва Зарафшон шаҳри ҳокимларининг инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосарлари лавозимидан озод этилди.

Инвестиция лойиҳалари ташаббускорлари вақтида қўллаб-қувватланмагани натижасида 32 та инвестиция лойиҳаси муддатида ишга туширилмагани ҳамда 395 та янги иш ўрни кечиктириб яратилгани учун 19 нафар ҳоким ўринбосарига ҳайфсан эълон қилинди.

Бундан ташқари, Шуманай, Чортоқ ва Конимех туманлари ҳокимларининг инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосарларига ишда йўл қўйилган камчиликларни тузатиш учун 3 ойлик синов муддати белгиланди.

Қўйилган вазифаларни сифатли, вақтида бажариш юзасидан қўшимча кўрсатмалар берилди. Масъул раҳбарлар экспортёр ва инвесторларни қўллаб-қувватлаш бўйича олиб борилаётган ишлар самарадорлиги учун шахсан жавобгар эканлиги тўғрисида огоҳлантирилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ҳиндистон шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон билан ўйнаб, очко йўқотди

Шахмат Олимпиадасининг 9-турида дастлабки икки поғонани эгаллаб турган Ҳиндистон ва Ўзбекистон гроссмейстерлари ўзаро куч синашди. Олимпиаданинг энг муросасиз баҳсида тўртала...

Больше похожих статей

×