26.9 C
Узбекистан
Суббота, 21 сентября, 2024

Тошкентда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тадқиқотларини трансформация қилиш” мавзусида II-Миллий Форум

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

1-2 июнь кунлари Тошкентда республикадаги илмий-тадқиқот ва бошқарув институтлари вакиллари, қишлоқ хўжалиги иштирокчилари учун “Ўзбекистон ривожланиш йўлида: қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тадқиқотларини трансформация қилиш” мавзусида II-Миллий Форум бўлиб ўтади.

Форум якунлари бўйича Миллий қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат илмий-тадқиқот дастури ишлаб чиқилиши кутилмоқда.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий маркази, Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази (ISCAD) томонидан YEI, BMT FAO, BMTTD вa EU ASK Facility дастури кўмагида ўтказилади.

Сал аввалроқ, Қишлоқ ҳўжалигида билим ва инновациялар Миллий маркази 2021 йил фаолияти таҳлили ҳамда Марказ томонидан 2022-2026 йилларда амалга ошириладиган устувор йўналишлар юзасидан  матбуот анжумани бўлиб ўтиб, тилга олинган тадбиримизнинг I-қисми бўлиб хизмат қилди. Унда Қишлоқ  хўжалиги вазири ўринбосари, Миллий Марказ Бош директори Алишер Тураев, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи Шуҳрат Аманов, Миллий марказ директори ўринбосари Норқул Хушматов ва  Миллий марказ матбуот котиби Чарос Омоновалар билан иштирок этишди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги “Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизими ҳамда замонавий хизматлар кўрсатишни янада ривожлантириш тўғрисида”ги ПФ–6159-сонли Фармони ҳамда 2021 йил 3 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” ги қарорига асосан фан, таълим ва агрохизматлар тизимини ривожлантириш мақсадида Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий маркази ташкил этилиб, 2021 йилда қуйидаги ишлар амалга оширилди:

I. Ҳудудларда агрохизматлар марказларини ташкил этиш бўйича:

— 2021 йил 30 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти иштирокида Ўзбекистон-Венгрия картошкачилик илмий маркази ҳамда Тошкент вилояти агрохизматлар маркази фаолияти йўлга қўйилди;

— Агрохизматлар марказида (АКИС) давлат корхоналари томонидан ягона дарча тамойили асосида 17 та йўналишда 140 дан ортиқ хизматлар шунингдек, хусусий сектор томонидан 18 та йўналишда янги замонавий хизматлар кўрсатиш ташкил этилди;

— Тошкент вилояти АКИСда 3 та халқаро анжуман ҳамда 2 минг нафар фермерларга семинарлар ташкил этилди, марказ томонидан
1 минг нафар субъектларга маслаҳат хизматлари кўрсатилди;

— мазкур марказда 5 та илмий ва мобил лабораторияларда (ўсимликларни ҳимоя қилиш, агрокимё ва тупроқ таҳлили, озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги, ветеринария ва уруғчилик лабораториялари) 45 дан ортиқ хизматлар кўрсатилмоқда;

— дронлар ва сунъий йўлдош орқали ҳар бир контур бўйича экинлар ривожланиши, касалликлари, ҳосилдорликни чамалаш бўйича космик суратлар ва сунъий интеллект ёрдамида ерларни мониторинг қилиш тизими тўлиқ жорий этилди;

— Агрохизматлар марказида бизнес режаларни тузиш, қўшимча қийматни ривожлантириш, банк хизматлари, хорижий кредит ва грант линияларини тақдим этиш каби хизматлар йўлга қўйилди.

— хорижий экспертлар маслаҳатларини эътиборга олган ҳолда ҳудудий Агрохизматлар марказининг янгиланган таркибий тузилмаси ишлаб чиқилди;

Ҳозирда Андижон, Жиззах, Самарқанд ва Фарғона вилоятларида агрохизматлар марказлари биноларини таъмирлаш ишлари бошланди.

II. Илмий муассасаларнинг илмий ва инновацион фаолиятини янада ривожлантириш бўйича:

— Миллий марказ тизимида 2021 йил давомида жами 84 та, (43,7 млрд сўм), шу жумладан 3 та ҳалқаро, 7 та тижоратлаштириш лойиҳалари бўйича илмий тадқиқотлар олиб борилди.

— 2021 йилда Миллий марказ тизимидаги илмий ташкилотлар томонидан 35,9 млрд сўмлик 62 та илмий лойиҳалар Инновацион ривожланиш вазирлиги эълон қилган танловларда янгидан ютиб олиниб, тадқиқотлар олиб борилди.

III. Аграр таълим ва малака ошириш тизимини такомиллаштириш бўйича:

— Тошкент давлат аграр университети дунёнинг нуфузли 1 000 та олий таълим муассасалари рўйхати THEнинг (Times Higher Education) IMPACT RANKINGS халқаро рейтингида ҳамда 2021 йил “UI GreenMetric” халқаро рейтингда дунёнинг топ-1000 талигидан ўрин эгаллади;

— Таълим муассасалариаро “Экофизиология тадқиқотлар” илмий лабораторияси ташкил этилди (Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан
2,6 млн.евро);

— Олий таълим муассасалари томонидан 20 млн долл 9 та ҳалқаро грант лойиҳалари амалга оширилмоқда;

— Тошкент давлат аграр университетининг Нукус филиали негизида Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ҳамда Термиз филиали негизида Термиз агротехнологиялар
ва инновацион ривожланиш институти ташкил этилди;

— Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида Вьетнам билан биргаликда шоличилик бўйича қўшма факультет ташкил этилди.

IV. 2022-2023 йилларда амалга ошириладиган устувор вазифалар:

1. Агрохизматларни ривожлантириш бўйича:

—  2022 йил якунига қадар Қорақалпоғистон Республикаси ва қолган вилоятларда ҳудудий агрохизматлар ишга туширилади;

— Умон султонлигининг “Atyab Foodtech” компанияси билан биргаликда Тошкент ва Фарғона вилоятлари агрохизматлар марказида “Organic”, “Global GAP”, “Halal”, “BRC”, “BCI” талаблари асосида замонавий  лабораториялар ташкил этилади;

— 2023 йилдан бошлаб туман қишлоқ хўжалиги бўлимлари негизида туман агрохизматлар марказлари ташкил этилади

2. Илмий-инновацион фаолият бўйича:

— хорижий экспертлар билан биргаликда 14 та илмий-тадқиқот муассасалари трансформация қилинади ва Фундаментал фанлар  илмий маркази ташкил этилади. Хорижий эксперт Др.Амир Малик томонидан Фундаментал фанлар илмий маркази концепцияси ишлаб чиқилди;

тизимидаги илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарлари билан 1 йиллик меҳнат шартнома ва KPI тизими тизими жорий этилади. ИТМлар селекция ва уруғчиликка ихтисослаштирилади.

 Хитой генофондидан ғўзанинг 10 та, АҚШдан 5 та навлари олиб келиниб, маҳаллий селекция тизмида истиқболли генетик формалар ажратиб олинади ҳамда мазкур формалар асосида қурғоқчиликка, шўрга  чидамли ва зараркунандаларга бардошли бўлган навлар яратилади;

          ҳар йили 5-7 та ўрта толали ва 2-3 та ингичка толали янги навлар яратилиб, ҳар 5 йилда нав алмаштириш таъминланади;

АҚШ, Германия, Мексика тажрибалари асосида эртапишар, оқсил ва клейковина миқдори юқори 2 та  ғалла навлари яратилади;

— Шоличилик соҳасида:

 йилига камида 4 та хорижий ва маҳаллий навлари интродукция қилинади, бунда сув кам талаб қиладиган шоли навларига аҳамият қаратилади (умумий майдоннинг 10% қамраб олинади).

— Сабзавотчилик соҳасида:

а) сабзавот, полиз экинларининг бирламчи уруғчилик тизими такомиллаштирилиб, 80% очиқ дала ва 10% иссиқхона маҳаллий навлар билан таъминланади ҳамда сабзавот экинлари навлари ҳар 5 йилда алмаштирилади.

б) ноанъанавий сабзавот экинлари интродукцияси, селекцияси
ва бирламчи уруғчилигини ташкил этилади ва 4 та экин турини — бамия, бош салат, япон ва манзарли карам жами 4 та, тўқсонбости муддатда етиштришга мос саримсоқпиёзни 2 та, ултра эртапишар пиёзни 2 та янги навлари яратилади.

г) Венгрия билан ҳамкорликда ташкил этилган Картошкачилик илмий марказида картошканинг вирусга чидамли 8 та навлари асосида янги маҳаллий навлар яратилади;

— Мевачилик ва узумчилик соҳасида:

а) шимолий, ўрта ва жанубий минтақаларга мос, касаллик ва зараркунандаларга ҳамда қурғоқчиликка чидамли 2 та олма, 1 та нок, 1 та ўрик, 1 та олхўри, 1 та лимон, 2 та шафтоли, 1 та анор, 1 та қулупнай ва 1 та қорағат навлари яратилади;

б) мева, узум ва декоратив экин турларининг 3 млн дона (шундан,
1 млн дона in vitro шароитида, 1,8 млн дона уруғдан ва 200 минг дона қаламчадан) кўчатлар етиштириш, шундан, (500 минг дона  in vitro шароитида ва 1 млн дона қаламчадан) 1,5 млн дона узум, 10 млн дона (200 минг дона  in vitro шароитида ва 9,8 млн дона уруғдан) тут кўчати, 150 минг дона гул кўчатлари етиштирилади;

в) ҳар бир худудда ихтисослашган кўчатхона барпо қилиниб, ҳар йили битта кўчатхонадан камида 2 млн дона сертификатланган кўчат етиштирилади;

г) 7 та ин-витро лабораторияларида вирусдан ҳоли маҳаллий
ва хорижий узум навларининг 20 млн дона кўчатлари тайёрланади;

д) 150 минг гектарга сертификатланган, экспортбоп, уруғсиз, хўраки ва винобоп узум кўчатлари етказиб берилади.

3. Аграр таълим тизимини ривожлантириш бўйича:

— Royal Agriculture University, Vytautas Magnus University ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги таъсисчилигида қишлоқ хўжалиги бўйича Халқаро университет ташкил этилади;

— халқаро Университет ташкил этиш бўйича АҚШ ва Европа Иттифоқининг 5 та олий таълим муассасалари хорижий экспертлари иштирокида инфратузилма, бошқарув тизими ва ўқув дастурлари тайёрланди ҳамда 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб 200 нафар талабалар қабул қилинади;

— вазирлик тизимидаги Олий таълим муассасалари фаолияти ислоҳ қилиниб, бунда уларни Халқаро рейтингда 1000 талик дунё қишлоқ хўжалиги университетлари даражасига етказилади;

— таълим тизимида 141 та касб стандартлари, 23 та малака талаблари ва ўқув режалари ва 760 та фан дастурлари ва ўқув адабиётлари шакллантирилади (ЮНЕСКО лойиҳаси доирасида).

— Урганч, Қизириқ, Ғиждувон ва Қўқон агротехнологиялар техникумлари модернизация қилинади ва хорижий талаблар асосида ўқув режалари ишлаб чиқилади (ЮНЕСКОнинг лойиҳаси доирасида
4,2 млн. долл, Жаҳон банкининг 1,8 млн. долл маблағлари);

— кадрлар салоҳиятини ошириш учун рақамли ва геоахборот технологиялари йўналишларида биринчи босқичда 2022 йилда
1,5 мингдан зиёд мутахассислар малакаси оширилади ва кадрларни қайта тайёрланади;

— агрокластерлар, кооперациялар ҳамда аграр соҳаларга оид илмий-тадқиқот муассасалари негизида кафедралар филиаллари ташкил этилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ҳиндистон шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон билан ўйнаб, очко йўқотди

Шахмат Олимпиадасининг 9-турида дастлабки икки поғонани эгаллаб турган Ҳиндистон ва Ўзбекистон гроссмейстерлари ўзаро куч синашди. Олимпиаданинг энг муросасиз баҳсида тўртала...

Больше похожих статей

×