37 C
Узбекистан
Четверг, 21 августа, 2025

Юбилей кўргазма мавсуми давом етмоқда: кузда Iteca Exhibitions билан

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,720участниковПодписаться
- Advertisement -

Iteca Exhibitions халқаро кўргазма компанияси баҳорда ўзининг 30-юбилей кўргазма мавсумини юқори халқаро стандартларга мувофиқ ўтказилган бир қатор тадбирлар билан очди. Ушбу тадбирларда 69 мамлакатдан 74 мингдан ортиқ ташриф буюрувчини жамлагди.

Мавсум доирасида қурилиш, нефт-газ саноати ва енергетика, соғлиқни сақлаш, озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик каби муҳим йўналишлар бўйича 12 та мавзули кўргазма ва учта халқаро конференсия ўтказилди. Тадбирларда 52 давлатдан 2176 компания, 183 спикер ва 2652 делегат, шунингдек, 10 000 дан ортиқ хорижий мутахассислар иштирок етди.

Тадбирларнинг бир қисми илк бор янги майдон – CAЕх Узбекистанда ўтказилди ва “Янги Тошкент” ва “Янги Ўзбекистон” лойиҳаларига инвесторлар ва тадбиркорларнинг еътиборини тортди.
Баҳор мавсуми Итеcа Ехҳибитионс компаниясининг Ўзбекистон кўргазма саноатидаги йетакчи мавқеини ва компаниянинг Бутунжаҳон кўргазма саноати ассоциацияси (УФИ) стандартларига содиқлигини яна бир бор тасдиқлади. Мустақил УФИ аудити натижаларига кўра, мавсумнинг енг йирик кўргазмалари – UzBuild va TIHE — юқори халқаро талабларга мувофиқлигини тасдиқлади.

Баҳор мавсуми юқори суръатларни ўрнатди: муваффақиятли тадбирлар асосий соҳа иштирокчиларини бирлаштирди ва келгуси йил учун ривожланиш йўналишларини белгилаб берди. Олдинда воқеаларга бой куз мавсуми: саккизта халқаро кўргазма ва битта нуфузли форум. Барча тадбирлар “Ўзекспомарказ” МКМдаги анъанавий майдонда бўлиб ўтади.
Куз мавсумини Global Textile Days deb nomlangan keng ko‘lamli loyiha ochadi. Haftalik “To‘qimachilik uskunalari va texnologiyalari – CAITME 2025” 16-Markaziy Osiyo xalqaro ko‘rgazmasi, “To‘qimachilik va tikuvchilik sanoati – TextileExpo2025” 25-юбилей халқаро кўргазмаси ва воқеаларга бой бизнес дастурини бирлаштиради. Тадбирлар 2025-йил 9-11-сентабр кунлари Тошкент шаҳридаги “Ўзекспомарказ” МККнинг барча кўргазма майдонларида бўлиб ўтади.

УФИ мустақил аудит маълумотларига кўра, CAИТМЕ кўргазмаси МДҲ мамлакатларидаги шунга ўхшаш тадбирлар орасида енг йирик кўргазма ҳисобланади ва кўлами бўйича Евроосиё қитъасида иккинчи ўринда туради. CAИТМЕ – тикувчилик ва тўқимачилик машинасозлик соҳасидаги жаҳон ишлаб чиқарувчиларининг маҳсулотларини намойиш етиш учун ноёб платформадир.

ТехтилеЕхпо Узбекистан кўргазмаси Ўзбекистонда йилига икки марта ўтказиладиган кам сонли кўргазма тадбирларидан биридир. Унинг асосий мақсадларидан бири маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ва експортни ривожлантиришдан иборат. Кўргазманинг амалий нуқтаи назаридан муҳим ва жуда қимматли таркибий қисми бу “Байерлар дастури” бўлиб, у ҳар йили яқин ва узоқ хориждаги ишлаб чиқарувчилар, улгуржи харидорлар, ритейлерлар, йетказиб берувчиларни ўзига жалб етмоқда.
Глобал Техтиле Дайс доирасида бир майдонда иккита тўқимачилик кўргазмасини ўтказилиши тўқимачилик ва кийим-кечак маҳсулотлари соҳасидаги сўнгги тренд ва инновациялар билан танишиш учун ноёб имкониятларни очиб беради. Шунингдек, ташриф буюрувчилар ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва бозорда рақобатбардош ўринларни мустаҳкамлаш учун зарур бўлган енг янги ускуналар ва илғор технологияларни амалда кўришлари мумкин.

Кўргазма мавсумининг муҳим давоми 2025-йилнинг 23-25-сентабр кунлари бўлиб ўтадиган “Пластмасса саноати – Пластех Узбекистан 2025” 15-юбилей халқаро кўргазмаси ҳисобланади. Бу йил тадбир янги босқичга кўтарилди: кўргазма кенгайтирилган форматда бўлиб ўтади – , полиграфия, қадоқлаш, пластмасса ва полимерлар секторларини бирлаштирган 4П Cентрал Aсиа янги бўлимини ўз ичига қамраб олади. Бундай бирлаштирув иштирокчиларнинг синергиясини таъминлайди ва бизнес учун янада кўпроқ имкониятлар яратади.

7-9-октябр кунлари мавсумни “Иситиш, вентиляция, кондиционерлаш, сув таъминоти, сантехника, бассейнлар, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш технологиялари ва қайта тикланувчи енергия манбалари – Aқуатҳерм® Ташкент 2025” 13-халқаро кўргазмаси давом еттиради. Aқуатҳерм® Ўзбекистонда ушбу соҳадаги йетакчи ихтисослаштирилган кўргазма ҳисобланади. Қайд етиш жоизки, Aқуатҳерм® “Iteca Exhibitions va ICA Events компаниясига тегишли жаҳонга машҳур бренд бўлиб, унинг доирасида дунёнинг кўплаб мамлакатларида худди шундай кўргазмалар ўтказилади. Ўзбекистонда ушбу бренддан фойдаланиш ҳуқуқига ега бўлган ягона юридик шахс Итеcа Ехҳибитионс ҳисобланади.
2025-йилнинг 28–30-октабр кунлари Итеcа Ехҳибитионс нафақат Ўзбекистонда, балки бутун Марказий Осиё минтақасида тоғ-металлургия саноатининг йетакчи кўргазма тадбирларидан бири бўлган “Тоғ-кон иши, металлургия ва металлсозлик – МинингМеталс Узбекистан 2025” 19-халқаро кўргазмасини тақдим етади.

Кўргазма кон-металлургия саноатини ривожлантиришга техник ёрдам кўрсатишда муҳим ўрин тутади. Унинг бизнес-дастурининг асосини Cонгрессес оф Cентрал Aсиа – CCA ҳамкор компанияси томонидан ташкил етилган Ўзбекистон халқаро кон-металлургия форуми – УИМФ 2025 ташкил етади. Форум анъанавий тарзда кўргазмага илмий-амалий қўшимча бўлиб, йетакчи халқаро експертлар томонидан соҳани ривожлантириш истиқболлари ва тенденцияларини профессионал мулоқот ва баҳолаш учун ўзига хос платформа ҳисобланади.

30-юбилей мавсуми 2025-йил 11-13-ноябр кунлари бўлиб ўтадиган ва кузги бизнес тақвимининг асосий воқеасига айланадиган бир қатор саноат кўргазмалари билан якунланади. Ушбу кенг кўламли тадбирлар блоки транспорт, хавфсизлик ва инновацион технологиялар соҳасида тажриба алмашиш, янги ишбилармонлик алоқаларини ўрнатиш ва илғор йечимларни тақдим етиш учун ноёб имкониятлар яратади.

“Транспорт ва логистика – ТрансЛогистиcа Узбекистан 2025” 21-халқаро кўргазмаси йетказиб берувчилар ва ишлаб чиқарувчиларга транспорт ва логистика соҳасидаги енг сўнгги ишланмалар ва инновацион йечимлардан ноёб фойдаланиш имкониятини тақдим етади.

“Умумий хавфсизлик тизимлари — Сеcурех Узбекистан 2025” 16-халқаро кўргазмаси базавий сигнализация тизимларидан тортиб енг мураккаб електрон қурилмалар ва замонавий сейф механизмларигача бўлган кенг кўламли йечимларни тақдим етади.

“Електроника, електротехника ва инновацион технологиялар– Е-ТечЕхпо 2025” 4-Халқаро кўргазмаси. 2022-йилда ташкил етилган E-TechExpo електротехника кўргазмалари тақвимидан ўз ўрнини егаллаб, кўргазма иштирокчилари географиясини ҳамда ҳар йили тақдим етилаётган маҳсулот ва технологиялар ассортиментини кенгайтирмоқда.

30-юбилей куз мавсуми арафасида Iteca Exhibitions яна бир бор ўз миссиясини – Ўзбекистоннинг асосий тармоқларини ривожлантиришнинг ҳаракатлантирувчи кучи бўлишни таъкидлайди. “Iteca Exhibitions ва ИCA Евенц Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси билан фахрланади!” шиори остида. компания бизнес, давлат органлари ва профессионал ҳамжамиятни бирлаштирган ишончли ҳамкор сифатидаги мақомини тасдиқлайди, бу еса компанияни мамлакат кўргазма саноатининг йетакчиларидан бирига айлантиради.

Aнъанага кўра, кузги кўргазма тақвимининг барча режалаштирилган тадбирлари йетакчи експертлар ва новаторларнинг учрашув жойига айланади, бу йерда мустаҳкам ҳамкорлик алоқалари ўрнатилади ва янги йилда бизнесни жадал ривожлантириш учун пойдевор қўйилади. Бу компания учун алоҳида ўринни олган йил ёрқин премйералар, бизнес учрашувлар ва янгиликлар тақдим етади. Итеcа Ехҳибитионс томонидан ташкил етилаётган тадбирлар Ўзбекистон ишбилармонлик ҳаётининг ажралмас қисми бўлиб, маҳаллий бизнеснинг жаҳон иқтисодий жараёнларига интеграциялашувига кўмаклашиш ва янги саноат тармоқларини ривожлантиришни қўллаб-қувватлашни назарда тутади.
Итеcа кўргазмалари – 30 йил Сизнинг бизнесингиз дунё билан алоқада!

Iteca Exhibitions 1995-yildan buyon O‘zbekistonda xalqaro ko‘rgazmalar tashkil etib keladi va Butunjahon ko‘rgazma sanoati uyushmasining (UFI) to‘liq a’zosi hisoblanadi.

** “Congresses of Central Asia – CCA” MChJ davlat idoralari va korporatsiyalar, uyushmalar, xususiy kompaniyalar va korxonalar tomonidan Oʻzbekistonda oʻtkaziladigan xalqaro kongress va koʻrgazmalar tashkilotchisi hisoblanadi.

*** ICA Eurasia – Yaqin Sharq, Markaziy Osiyo, Kavkaz va Yevropada xalqaro savdo ko‘rgazmalar va anjumanlarni yetakchi tashkilotchilaridan biri.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Фарғонада автомобиль вояга етмаган болани уриб юборди

2025 йил 16 август куни соат 16:30 ларда Фарғона вилояти Бувайда туманининг “Деҳқонобод” маҳалласида оғир йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. 1992...

Больше похожих статей

×