27.9 C
Узбекистан
Вторник, 6 мая, 2025

Хорижга ишлаш ва саёҳатга кетадиган талабаларга 15 млн сўм ссуда берилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,500участниковПодписаться
- Advertisement -

2025 йил 15 майдан “Work and travel” халқаро дастурлари доирасида ишлаш ва саёҳат қилиш учун хорижий давлатларга бориш ва келиш ҳамда бошқа харажатларни қоплаш мақсадида талаба ёшларга ссуда ажратиш тартиби жорий этилади. шуни назарда тутувчи ҳукумат қарори 2 май куни қабул қилинди.

Талаба ёшларга Европа Иттифоқи давлатлари, Жанубий Корея, Япония, Буюк Британия, АҚШ, Канада, Австралия, Янги Зеландияга “Work and travel” халқаро дастурлари доирасида ишлаш ва саёҳат қилиш учун бориш ва келиш ҳамда бошқа харажатларни қоплаш мақсадида ссуда ажратилади.

Ҳар йили 2 000 нафаргача талаба ёшларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 баравари (15 млн сўм) миқдорида ссуда ажратилади.

Ссуда ажратиш ҳақидаги аризалар давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали қабул қилинади. Ариза берувчи қуйидаги хужжатларни илова қилади:

  • хорижий давлатдаги иш берувчи билан ариза берувчи ўртасида тузилган меҳнат шартномаси;
  • ариза берувчи томонидан ссуда қайтарилмаганда, ушбу маблағларни қайтариш мажбуриятини ўз зиммасига олувчи кафил жисмоний шахснинг сўнгги 12 ойлик иш ҳақи тўғрисида маълумот ва қарз шартномаси бўйича кафил бўлишга розилик аризаси — агар мавжуд бўлса;
  • виза.

Талаба ажратилган ссудани хорижий давлатдан келганидан сўнг 1 ой муддатда қайтариш мажбуриятини олади.

1 календарь йил давомида 2 000 нафар ариза берувчига ссуда ажратиш маъқуллангандан сўнг ариза қабул қилиш тўхтатилади.

Ссуда ажратилгунга қадар, бироқ кетма-кетлиги бўйича ссуда ажратилган ариза берувчилардан кейин ариза топширган шахслар кейинги йил учун рўйхатга қўйилмайди ҳамда келгуси йилда қайтадан мурожаат қилади.

Маълумот учун, ссуда қайтариш шарти билан ажратиладиган фоизсиз қарз ҳисобланади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

“Маънавий камолот сари”  мавзулар тўпламининг юзага келиши ва ундан самарали фойдаланиш ҳақида

Маълумки, мамлакат аҳолисининг 70 фоиздан ортиғини ёшлар ташкил қиладиган Ўзбекистон том маънода ёшлар мамлакати ҳисобланади. Сўнгги йилларда Президент Шавкат...

Больше похожих статей

×