21.3 C
Узбекистан
Пятница, 2 мая, 2025

Ўзбекистон Республикаси Роттердам Конвенсияси томонлари конференсиясининг ўн иккинчи йиғилишида иштирок этмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,490участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон республикаси роттердам конвенсияси томонлари конференсиясининг ўн иккинчи йиғилишида иштирок этмоқда
Женева, 2025-йил апрел, 28 апрел куни Швейцариянинг Женева шаҳрида Роттердам конвенсияси Томонлари конференсиясининг ўн иккинчи йиғилиши (РC CОП-12) бошланди.

Бу йиғилиш Базел конвенсияси Томонлари конференсиясининг ўн еттинчи йиғилиши (БC CОП-17) ва Стокголм конвенсияси Томонлари конференсиясининг ўн иккинчи йиғилиши (СC CОП-12) билан кетма-кет тарзда 28 апрелдан 9 майгача давом этади.
«Яширин нарсаларни кўринарли қилиш: кимёвий моддалар ва чиқиндиларни оқилона бошқариш» мавзусида ўтаётган тадбир хавфли кимёвий моддалар ва чиқиндиларнинг инсон саломатлиги ҳамда атроф-муҳитга кўрсатадиган жиддий таъсирига эътиборни жалб қилишга қаратилган.

Анжуманда Ўзбекистон Республикаси делегацияси таркибида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, ФАОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакиллари, шунингдек, кимёвий моддаларни бошқариш соҳасидаги экспертлар иштирок этди. Ўзбекистоннинг бу муҳим халқаро форумдаги иштироки мамлакатнинг экологик хавфсизликни таъминлаш ва аҳолининг саломатлигини ҳимоя қилиш бўйича саъй-ҳаракатларга содиқлигини таъкидлайди.

Стокголм ва Базел конвенсияларининг аъзоси бўлган Ўзбекистон учун ушбу конференсияда иштирок этиш Европа Иттифоқининг молиявий кўмагида ФАО билан биргаликда амалга оширилаётган “Хавфли кимёвий моддаларни оқилона бошқариш бўйича техник кўмак” лойиҳаси учун алоҳида аҳамиятга эга.

«Ўзбекистоннинг Кимёвий конвенсиялар бўйича Томонлар конференсиясида иштироки хавфли кимёвий моддаларни бошқариш соҳасида халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва тажриба алмашиш учун муҳим имконият тақдим этади», — деди ФАОнинг Ўзбекистондаги вакили ўринбосари Шерзод Умаров. «Биз амалга ошираётган қўшма лойиҳа нафақат Чиқиндиларни бошқаришнинг миллий стратегиясини ишлаб чиқиш ва қишлоқ хўжалигидаги хавфли чиқиндилар тўғрисида сифатли маълумотлар базасини шакллантириш имконини беради, балки Ўзбекистоннинг Роттердам конвенсиясига қўшилиш масаласини кўриб чиқиш учун замин яратади, бу эса мамлакатнинг экологик хавфсизлигини ошириш йўлидаги муҳим қадам бўлади».

Йиғилиш доирасида Роттердам конвенсиясининг ИИИ иловасига асетохлор, карбосулфан, хлорпирифос, хризотил асбест ва инсон саломатлиги ҳамда атроф-муҳит учун жиддий хавф туғдирадиган бошқа моддалар каби бир қатор хавфли кимёвий моддаларни киритиш масалалари кўриб чиқилмоқда.

30-апрел кунининг иккинчи ярмида ва 1-май 2025-йил эрталаб ўтказиладиган юқори даражадаги йиғилиш Базел, Роттердам ва Стокголм конвенсияларини самарали амалга ошириш орқали атроф-муҳитнинг ифлосланиши, иқлим ўзгариши ва биологик хилма-хилликнинг йўқолиши каби муаммоларни ҳал қилиш бўйича глобал стратегияларни муҳокама қилиш учун муҳим имконият тақдим этади.

Ўзбекистоннинг ушбу йиғилишда иштироки мамлакатнинг Париж битими доирасидаги мажбуриятларини бажариш ва ресурслардан оқилона фойдаланишга урғу берган ҳолда барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишни қўллаб-қувватлаш бўйича миллий стратегиясининг муҳим қисми ҳисобланади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Хонқа туманида мебелсозлик саноат зонаси ишга тушди

Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига ташрифи доирасида Хонқа туманида барпо этилган мебелсозлик кичик саноат зонасини бориб кўрди. Бу ҳақда...

Больше похожих статей

×