27.9 C
Узбекистан
Среда, 14 мая, 2025

Ўзбекистон ҳарбийлари халқаро мусобақада рекорд натижа билан ғолиб бўлишди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,550участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги терма жамоаси Покистон Ислом Республикаси ҳудудида ўтказилган VIII Халқаро “Жамоа руҳи” мусобақасида иштирок этди.

Мусобақада Ўзбекистон разведкачилари рекорд натижа билан Ватанимиз байроғини баланд кўтаришга муяссар бўлиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.

Мусобақа Покистон Ислом Республикаси Қуролли Кучларига қарашли 22 армия корпусининг Терроризмга қарши курашиш миллий ўқув маркази (Пабби ш.) базасида ўтказилди.

Унда жами 14 та давлат – Ўзбекистон, Баҳрайн, Саудия Арабистони (4 та жамоа), АҚШ, Марокаш, Хитой, Иордания, Ироқ, Туркия, Малдив ороллари, Шри Ланка, Беларус Республикаси, Қозоғистон ва Қатардан 17 та халқаро жамоа ва Покистон Ислом Республикасининг 14 та жамоаси беллашди (умумий 31 та жамоа).

Мусобақа шартларига кўра, жамоалар 90 км (60 соат вақт ичида)гача бўлган маршрутнинг 7 та назорат нуқтасида азимут бўйича ҳаракатланиб, унда тактик-махсус, отиш, тиббий, алоқа, муҳандислик тайёргарлиги, оммавий қирғин қуроллардан ҳимоя ва ҳарбий топографиядан турли махсус машқларни, шунингдек, кутилмаган тестларни ечиш машқини бажардилар.

Мамлакатимиз Мудофаа вазирлиги терма жамоаси қурʼага биноан биринчи назорат нуқтасидан 17-бўлиб ҳаракатланишни бошлаган бўлса-да, ҳар битта нуқтада махсус вазифаларни мувафаққиятли бажариб, маррага биринчи бо‘либ етиб келиди (46 соат 44 дақиқа).

Бу орқали мамлакатимиз ҳарбий жамоаси ўзининг жипслиги ва қўйилган вазифаларни юқори савияда бажариши билан ажралиб турди.

Таʼкидлаш лозимки, мамлакатимиз Мудофаа вазирлиги терма жамоаси 34 дақиқа 15 сонияда 90 кг ярадорни то‘лиқ анжом-аслаҳалар билан эвакуация қилиш (5 км масофага югуриш) вазифасини бажариб, мусобақа рекордини о‘рнатди.

Якуний натижаларга кўра ўринлар қуйидагича:

1-ўрин – Ўзбекистон Республикаси жамоаси (95% натижа);
2-ўрин – Хитой жамоаси (74 % натижа);
3-ўрин – Баҳрайн жамоаси (65 % натижа).

Халқаро мусобақанинг ёпилишига бағишланган тантанали маросимда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги жамоаси олтин медал билан тақдирланди.

Мазкур мусобақада мамлакатимиз терма жамоаси аʼзолари ўзларини Соҳибқирон Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди каби буюк аждодларимизнинг муносиб давомчилари эканликларини яққол намойиш этишди. Ҳарбий хизматчиларимиз ўзларига билдирилган ишончни тўлиқ оқладилар.

Ғалаба муборак, ўзбек ўғлонлари!

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Теҳронда Ўзбекистон — Эрон бизнес форуми ўтказилди

11 май куни Теҳрон шаҳрида Ўзбекистон - Эрон бизнес форуми бўлиб ўтди. Унинг очилишида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов...

Больше похожих статей

×