22.6 C
Узбекистан
Среда, 16 апреля, 2025

Гувер — Балассанинг жойлашув коэффициенти: шаҳарларда хизматлар соҳасининг ривожланиши ва ихтисослашув

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,420участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари 2024-йилнинг январь-декабрь ойларида шаҳарларда хизматлар соҳасининг ривожланиши ва ихтисослашувини таҳлил қилди.

Мамлакатимизда республика ва вилоят бўйсунувидаги 32 та шаҳар мавжуд бўлиб, уларда республика доимий аҳолисининг қарийб 24%и (8,7 млн. киши) истиқомат қилади. Шундай бўлса-да, мамлакатнинг хизматлар соҳасида бу шаҳарларнинг улуши салмоқли. Хусусан, 2024-йилнинг январь-декабрь ойларида:

  • таълим хизматларининг 80,9%и (2023-йилда 83,7%),
  • алоқа ва ахборотлаштириш хизматларининг 80,3%и (76,1%),
  • соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматларнинг 67,1%и (71,8%),
  • савдонинг 54,5%и (2023-йилда 58,0%) ҳамда
  • транспорт соҳасидаги хизматларнинг 33,9%и (2023-йилда 33,3%) айнан мазкур шаҳарлар ҳиссасига тўғри келган.

Ўзбекистонда 2024-йил давомида 818,1 трлн. сўмлик хизматлар кўрсатилиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос давридагига нисбатан 112,9%ни ташкил этди. Тармоқларнинг ялпи қўшилган қиймати таркибида соҳанинг улуши ўтган йилги 46,2%дан 47,4%га ошди.

2024-йилнинг 12 ойи якунларига кўра, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан хизматлар соҳасидаги ўсиш суръати Каттақўрғон (125,4%), Янгиер (118,7%) ва Наманган (117,2%) шаҳарларида энг юқори бўлган. Ўсиш суръати бўйича энг кичик кўрсаткичлар Шаҳрисабз (110,9%), Когон (110,1%) ва Нукус (108,4%) шаҳарларида кузатилган.

Таҳлил даврида аҳоли жон бошига тўғри келадиган хизматлар ҳажми Тошкент (97,1 млн. сўм), Урганч (40,5 млн. сўм) ва Навоий (36,1 млн. сўм) шаҳарларида энг юқори қийматларни ташкил этган бўлса, Шаҳрисабз (7,7 млн. сўм), Ширин (5,2 млн. сўм) ва Ғозғон (4,5 млн. сўм) шаҳарлари энг паст кўрсаткичларга эга бўлган.

Тадқиқотда Гувер — Балассанинг жойлашув коэффициенти (Hoover-Balassa coefficient) асосида шаҳарларнинг хизматлар соҳасига ихтисослашув рейтинги ишлаб чиқилди. Коэффициентнинг 1 дан кичик ёки катта бўлиши мос равишда ихтисослашувнинг паст ёки юқори даражасини англатади.

Тадқиқот натижалари таълим йўналишида хизмат кўрсатиш бўйича Бухоро (4,02), Шаҳрисабз (3,68) ва Қарши (3,27), соғлиқни сақлаш соҳасида Янгиер (2,33), Чирчиқ (1,88) ва Гулистон (1,83), савдо бўйича Бекобод (2,35), Янгийўл (2,34) ва Қувасой (2,25), транспорт бўйича Когон (1,93), Хонобод (1,88) ва Каттақўрғон (1,63), алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида Тошкент (1,98), Гулистон ва Ғозғон (1,03) шаҳарларининг ихтисослашув даражаси энг юқори эканини кўрсатди.

Бугунги кунда мамлакатимизда хизматлар соҳаси иқтисодиётнинг устувор тармоғи ҳисобланиб, келгусида ўсиш суръатларини сақлаб қолиш учун ҳудудларда хизматлар инфратузилмасини ривожлантириш, инновацион ва рақамли хизматларни кенгайтириш ҳамда малакали кадрлар тайёрлашга эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

“Андижон музқаймоғи”дан заҳарланиш мумкинми?

Санэпидқўмитанинг Тошкент шаҳар бошқармаси “Андижон музқаймоғи” истеъмол қилаётган кишиларни огоҳлантирди. Маълум қилинишича, ушбу ном билан сотилаётган кўчадаги музқаймоқлар қачон, қаерда ва...

Больше похожих статей

×