Домой Жамоатчилик Энергетика вазирлиги ва Кадастр агентлигига «Депутат сўрови» юборилди

Энергетика вазирлиги ва Кадастр агентлигига «Депутат сўрови» юборилди

0
5

Сўнгги кунларда Тошкент шаҳрида ўрнатилган электромобилларни қувватлаш станцияларини электрдан узиб қўйиш ҳамда уларни қувватлаш станцияларини демонтаж қилиш билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан тарқалаётган хабарлар кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Қайд этилишича, мамлакатда “яшил иқтисодиёт”га ўтишнинг жадаллашуви натижасида электромобиллар сони тобора ортиб бормоқда. Хусусан, жорий йилнинг 10 ойи давомида мамлакатимизга 20 мингдан ортиқ электромобиллар импорт қилинган ҳамда электромобиллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.

 Ушбу жараён электромобиллардан фойдаланиш инфратузилмасининг ривожланиши ва кенгайиши заруратини юзага келтирди. Кўплаб хизмат кўрсатиш объектлари атрофида тадбиркорлар томонидан электромобилларни қувватлаш станциялари ўрнатилди ва аҳолига хизмат кўрсатиш жорий қилинган.

 Шу билан бирга, Президент фармонига мувофиқ 2024 йил 1 январдан бошлаб савдо ва бизнес марказлари, кўнгилочар ва дам олиш масканлари, автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари, меҳмонхоналар, халқаро ва давлат аҳамиятидаги автомобил йўллари бўйидаги инфратузилма объектларининг лойиҳаларига мажбурий тартибда электромобилларни қувватлантириш станцияларини киритиш талаби ҳам белгиланган.

 Бироқ, маълумотларга кўра, Тошкент шаҳрида ўрнатилган, хусусан субабонент сифатида электр тармоқларига уланган ва электрдан қарздорлиги мавжуд бўлмаган электромобилларни қувватлаш станцияларини электрдан узиб қўйилаётганлиги тадбиркорлар томонидан эътирозларга сабаб бўлмоқда.

Шу сабабли, депутат Н.Султонов Энергетика вазирлигига электромобилларни қувватлантириш станциялари фаолияти чекланиб, уларни электр токидан узиш бўйича ишлар амалга оширилаётганлик ҳолати юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш ҳамда Кадастр агентлигига Тошкент шаҳрида электромобилларни қувватлаш станцияларини демонтаж қилиш билан боғлиқ ҳолатларнинг қонунийлиги юзасидан ўз нуқтаи назарини баён этишини сўраган.

НЕТ КОММЕНТАРИЕВ

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь