1.2 C
Узбекистан
Среда, 25 декабря, 2024

Ёшлар таълим тарбияси-жамият тараққиёти гаровидир!

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,150участниковПодписаться
- Advertisement -

Жамиятимизнинг олдида турган стратегик мақсадни амалга ошириш, мамлакатимиз тараққиётини янги, юқори босқичга кўтаришда таълим соҳаси  ҳам муҳим ўрин тутади. Зеро, таълим ва тарбия масаласи ҳар қандай жамият ривожининг устувор йўналиши саналади.

Кечагина мактаб остонасига қадам қўйган жажжи болажонларимиз учун янги йил байрами арафасида алифбе байрами кенг кўламда нишонланмоқда.

Беғубор болажонларимиз қисқа вақт ичида шириллатиб китоб мутоъала қилиши, ёзиш чизиш, ақл идрокини ишга солиб сонларни қўшиб айириши, ўз фикрини эркин ифода этиши ва ҳар бир ҳарфларни маъноси бўйича шерий чиқишларини кўриб ҳаммамизни қалбимиз албатта қувончга тўлди.

Қисқа вақт давомида уларни онги тафаккури дунёқараши, бир бири билан иноқлиги, ватанни севиш, табиат олами ва атроф муҳитга муносабати  кескин ўзгарди.

 Жамиятнинг суянчи, таянчи ва пойдевори бўлган бу қора кўз жажжи мурғаклар олдида жуда катта ҳиссиёт турибдики, бунга фақатгина ўқитувчи мураббий устозлар орқалигина эришилади.

Мактаб бошланган онлари кузатувлар олиб борганимизда шундай ўқувчиларни гувоҳи бўлдикки, йиғлоқи, инжиқ ота оналари ёки катта ёшдагилар синфга мажбуран ташлаб кетишади.

Бошланғич синфларда бундай болалар билан ишлаш ва уларда кўникма ҳосил қилиш қанчалик машаққат эканлигини ҳар биримиз, барча ота оналар ҳис қилиши лозим. Шундагина улар узтоз ва мураббийларни қадрига боришади. Устоз мураббийларнинг нафақат билими маҳорати, балким меҳри, сабр тоқатига ҳам тасанно айтмасдан иложимиз йўқ. Улар ҳар бир болани психологиясини ўрганади.

 Сергели туманида жойлаган 47-сонли умумтаълим мактаби бошланғич синф ўқитувчиси Светлана Сергеевна Василенко шундай устозлардан десак муболаға бўлмайди. Эрталабки биринчи соат дарсларида бутун синфни тепасига кўтарадиган йиғлоқи болаларни яхши гаплар билан бир зумда овутиб, ўз қўллари билан юзларини ювиб, меҳрибон оналардай бағрига босиб, жуда хушмуомалалик билан ўртоқлашиб дарс жараёнига жалб қилишини бир неча бор гувоҳи бўлганимиз таҳсинга сазовордир.

Вақти соати билан бу каби болажонлар ҳам синфдошларига қўшилиб, мактабга меҳр қўйиб дарсларни ўзлаштира бошлашади. Шунинг учун ўқитувчини ишларига ота оналар билар билмас аралашавериши салбий оқибатларга олиб келиши мумкин?

Болаларни хуснихати билан бир қаторда дарсликларини ўз вақтида ўзлаштириб бориши учун ота оналар билан онлайн ҳамкорликда иш юритиши, тарбиявий соатлар, дарсдан кейинги қўшимча дарсларни олиб боришда ҳар бир ўқувчи билан алоҳида ишлаши, айниқса меҳнат дарсларида болаларни қўл меҳнатини ривожлантириш учун турли антиқа нарсаларни ясашга қизиқтириш каби малака маҳорати ижобий натижаларга олиб келмоқда.

Бошланғич синфларда бу каби сидқи дилдан садоқат билан меҳнат қилаётган маҳоратли ўқитувчиларимизни сони кўпайиши учун уларни ҳукуматимиз томонидан рағбатлантирилиб борилиши билан бир қаторда ҳар томонлама қўллаб-қувватлашимиз ва чет қишлоқ мактабларида ҳам маҳорат дарсларини йўлга қўйилиши лозим бўлади.

Бугунги кунда юртимизнинг 70% ортиқ болалари мактабгача таълим муассасалари таълим тарбиясидан кейин мактабларга йўналтирилмоқда. Бироқ, болалар боғчаларига бормаган ёки чет қишлоқ болаларичи? Миллати тили, дини ижтимоий келиб чиқишидан қатьий назар улар шу жамиятнинг ворислари хисобланаркан, бирортасини ҳам четда қолишига йўл қўймаслигимиз лозим бўлади. 

   Тарихий манбаларга таянадиган бўлсак, ҳар қандай даврда жамият тараққиёти ва ривожига илму-маърифат орқалигина эришилган.

              Президентимиз томонидан таълим тарбияга алоҳида берилаётган эътибор қисқа вақт ичида ўзининг серҳосил мевасини бермоқда. Дарҳақиқат бугунги кунда фарзандларимиз нафақат санъат, маданият, спорт ёки шахмат ўйинлари мусобақалари балким фан олимпиадаларида ҳам жаҳон ареналарида ҳеч кимдан кам эмаслигина ҳар томонлама кўрсатишаётганлигини дам бадам гувоҳи бўлмоқдамиз.

Ёшларга эътибор бутун жамият унинг тараққиёти, халқ фаровонлиги йўлида ва янада гуллаб яшнашига замин эканлигини ҳеч қачон унутмаслигимиз керак.  

                                         Аброр Бердиев,

                    Миробод туман адлия бўлими

                    бош юристконсульти

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкент аэропортида китоб дўкони, юк сақлаш хонаси ва террасада кафе ташкил этилади

Тошкент аэропортида китоб дўкони, юк сақлаш хонаси ва янги кафе ташкил этилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Uzbekistan Airports ахборот хизмати хабар берди. Kомпания Тошкент...

Больше похожих статей

×