-0.4 C
Узбекистан
Среда, 18 декабря, 2024

Ўзбекистонда уйсиз ҳайвонларга ёрдам кўрсатиш мақсадида бизнес бирлашмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,140участниковПодписаться
- Advertisement -

Бугун кўплаб мамлакатлар, жумладан Ўзбекистон учун ҳам уйсиз ҳайвонлар масаласи долзарб ҳисобланади. Ҳар бир жонивор меҳр-муҳаббат, ғамхўрлик ва уйга муносибдир. Пурина бренди уй ҳайвонларини озиқлантириш ва парвариш қилиш бўйича мутахассис сифатида айнан шу тамойилга амал қилади. Бренднинг мақсади – уй ҳайвонлари ва уларни севувчи инсонларнинг ҳаёт сифатини оширишга кўмаклашиш. Ҳайвонлар бошпаналаридаги волонтёрлик аксиялари эса бу мақсадни амалга оширишнинг муҳим йўналишларидан биридир.

Декабр ойи бошида Тошкентда Пурина Ўзбекистон ходимлари ва йирик “Корзинка” чакана савдо тармоғи вакилларининг “МЕҲР” бошпанасига қўшма ташрифи бўлиб ўтди. Аксия давомида бошпанага Пурина брендидан озуқа топширилди, шунингдек, иштирокчилар ҳудудни тозалашда ёрдам беришди.

“Ҳайвонларга нисбатан мас’улиятли муносабатни тарғиб қилиш Пуринанинг устувор ижтимоий мажбуриятларидан биридир. Бундай тадбирлар жамиятда ҳайвонларга онгли ва ғамхўр муносабатни шакллантиришда муҳим рол ўйнашига ишонамиз. Бунга ўхшаш ҳамкорлик ташаббуслари кичик дўстларимизга нисбатан масъулият маданиятини яратишда муҳим қадам бўлмоқда,” — дея шарҳлади Александр Каменский, Евроосиё минтақасида Пурина уй ҳайвонлари озуқаси тоифасини ривожлантириш бўйича менежер.

“Корзинка” чакана савдо тармоғида тадбир уй ҳайвонларини қўллаб-қувватлаш бўйича янада фаол ҳаракатларга чақириқ бўлишига умид билдирилди. “Биз учун ‘Корзинка’да нафақат мижозлар ва ходимларга ғамхўрлик қилиш, балки муҳим ижтимоий масалаларга ҳам эътибор қаратиш муҳимдир. Бундай ташаббуслар жамоани жипслаштиради, ҳар биримиз атрофимиздаги дунёни яхшилашга ҳисса қўшишимиз мумкинлигини эслатади. Биз яхшилик ва мас’улият қадриятлари муҳим ўрин эгаллаган корпоратив маданиятни ривожлантиришга интиламиз,”- деди “Корзинка” супермаркетлар тармоғи HR директори Вера Кудряшова.

“МЕҲР” бошпанаси вакиллари эътибор учун миннатдорчилик билдирдилар: “Ҳар қандай ёрдам – бу бизнинг қарамоғимиздагилар учун олдинга ташланган катта қадамдир. Бизнес билан ҳамкорликдаги ташаббуслар ҳайвонлар учун шароитларни яхшилаш ва уларни ҳимоя қилишга кўпроқ одамларни жалб этиш имконини беради.

Бошпаналарни қўллаб-қувватлаш у ерда яшовчи мушуклар ва итларнинг турмуш шароитларини яхшилашга ёрдам беради ва уларнинг кейинчалик оилаларга жойлашиш имкониятини оширади. Ўз ҳиссангизни озуқа, дори-дармонлар ёки иссиқ буюмларни етказиб бериш орқали ёки ҳайвонларни парвариш қилиш ва ҳудудни тозалашда ёрдам таклиф этиш орқали қўшишингиз мумкин.

Пурина учун бошпаналарни қўллаб-қувватлаш бир марталик аксия эмас, балки узоқ муддатли стратегиянинг бир қисмидир. Компания нафақат бугунги кунда ҳайвонлар ҳаётини яхшилашга, балки уларга ғамхўрлик қилиш одатий ҳолга айланадиган жамият яратишга ҳам интилмоқда.

Пурина бренди ҳақида

Пуринада одамлар ва уй ҳайвонларига биргаликда яшаш яхшироқ эканлигига чин дилдан ишонишади. 130 йил давомида Пурина бренди энг юқори сифат ва хавфсизлик стандартларига мос келадиган тўйимли озуқаларни ишлаб чиқиш соҳасида пешқадамлардан бири бўлиб келмоқда.

2016-йилда Пурина дунёни уй ҳайвонлари учун янада очиқ ва қулай қилиш мақсадида “Пурина жамиятда” Европа ташаббусини ишга туширди. Компания ўз зиммасига ижтимоий мажбуриятларни олди, жумладан, уйсиз ҳайвонлар учун эгаларга топишга кўмаклашиш, болаларга уй ҳайвонларига мас’улиятли муносабатда бўлиш бўйича та’лим дастурларини ўтказиш, уй ҳайвонлари саломатлиги соҳасидаги илмий тадқиқотларда етакчилик қилиш ва бошқалар.

“Nestlé Purina Pet Care” дунёдаги энг йирик озиқ-овқат ва ичимликлар ишлаб чиқарувчи компания бўлган “Nestlé S.A.” гуруҳига киради (бош қароргоҳи Швейцарияда жойлашган).

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Лицензияси бўлмай “Умра” сафарини уюштираётганлар қўлга олинди

Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан жойларда ўтказилган тезкор тадбирлар давомида ҳукумат қарори билан ўрнатилган талабларни четлаб ўтиб, фуқароларни “Умра” сафарига юборишга...

Больше похожих статей

×