27.9 C
Узбекистан
Вторник, 6 мая, 2025

Тошкентда “Интеграциялашган аквакултура тизими” номли регионал семинар бўлиб ўтди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,500участниковПодписаться
- Advertisement -


Балиқ овлаш ва аквакултура Ўзбекистон Республикасида озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг муҳим тармоғи ҳисобланади. Мазкур соҳа мамлакат аҳолисига оқсилга бой, юқори сифатли маҳсулот етказиб бериб, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаб боради. Ушбу тармоқлар қишлоқ жойларида янги иш ўринларини барпо этиши ва шу орқали аҳоли фаровонлигини оширишга ҳисса қўшиши мумкин.

Балиқчилик тармоғини давлат томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватлаши ва яратилаётган имкониятлар натижасида маҳаллий фермерларда катта ижобий ўзгаришлар бўлишига ва ишлаб чиқариш ҳажмини ортишига сабаб бўлмоқда. Бугунги кунда ушбу тармоқни барқарор ривожлантириш иқтисодий ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бирига айланган. Бугунги кунда тармоқни барқарор ривожлантиришда илмий ёндашув катта аҳамиятга эга. Бу борада Балиқчилик илмий-тадқиқот институти томонидан олиб борилаётган ишлар алоҳида э’тирофга лойиқ. Институт олимлари томонидан янги балиқ турларини иқлимлаштириш, инновацион ресурстежамкор технологияларни ишлаб чиқиш, балиқлар касалликларини олдини олиш, балиқлар озуқаси ва озиқлантириш бўйича тадқиқотлар олиб борилмоқда.

Ушбу саъй-ҳаракатларни амалга оширишда БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги (ФАО) ташкилоти кўмак бериб келмоқда бермоқда. Хусусан ФАО томонидан амалга оширилган лойиҳалар доирасида институтда моддий техник базаси мустаҳкамланиб, янги лабораториялар барпо этилмоқда, олимлар малакаси оширилиб, маҳаллий фермерлар учун тавсияномалар чоп этиб борилмоқда. Ҳозирда республикада 63 минг гектар сунъий ва 537 минг гектар табиий сув ҳавзалари мавжуд. Ҳозирда 5700 дан ортиқ балиқчилик хўжаликлари фаолият юритмоқда, уларнинг 175 таси табиий сув ҳавзаларида балиқ овлаш билан шуғулланади. Мазкур сув ҳавзаларидан янада самарали фойдаланиш, янги интеграциялашган технологияларни жорий этиш ва ҳосилдорликни ошириш долзарб масала ҳисобланади.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг озиқ овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО), Марказий Осиё ва Кавказ балиқчилик ва сув хўжалиги комиссияси (CАCФиш), Балиқчилик илмий тадқиқот институти билан ҳамкорликда ташкил этилган “Интеграциялашган аквакултура тизими” номли регионал семинар ташкил этилди. Мазкур семинарда ҳавзалар ҳосилдорлиги оширишда илмий ёндашув, янги балиқ турларини етиштириш, аквапоник тизимини ишлаш тамойиллари, балиқларни озиқлантиришда қайта тикланувчи оқсиллардан фойдаланиш каби мавзулар ёритилди. Мазкур регионал семинарда Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, ва Чехия давлатларидан мутахассилар иштирок этди. «Семинар Ўзбекистонда ва умуман, минтақада барқарор аквакултура тизимини ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга бўлди. Турли мамлакатлардан мутахассисларни бир жойга тўплаш ҳавзалар унумдорлиги, аквапоник тизимлар ва инновацион балиқ озуқаси каби мавзуларда билим алмашишга ёрдам берди. Ушбу ҳамкорлик соҳада мавжуд муаммоларни ҳал қилиш ва самарадорликни оширишда замонавий технологиялар ва илмий ёндашувлар муҳимлигига эътибор қаратар экан, келажакда озиқ-овқат хавфсизлиги ва иқтисодиётни ривожлантиришда ўз ҳиссасини қўшади деб ўйлаймиз.»- деди “CАCфиш” лойиҳасининг миллий фасилитатори Абдумалик Намозов.

Семинарнинг кейинги кунида иштрокчилар Балиқчилик илмий тадқиқот инстититутда давлат хусусий шерикчиликда амалга оширилаётган лойиҳа билан танишдилар. Бунда семинар иштрокчиларига мазкур лойиҳа доирасида амалётга жорий этилган технологиялар ва янатилган янги қувватлар ҳамда инновацион янгиликлар бўйича ма’лумотлар берилди. Икки кун давом этган илмий амалий семинар қизғин музокараларга бой бўлди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Хорижга ишлаш ва саёҳатга кетадиган талабаларга 15 млн сўм ссуда берилади

2025 йил 15 майдан “Work and travel” халқаро дастурлари доирасида ишлаш ва саёҳат қилиш учун хорижий давлатларга бориш ва...

Больше похожих статей

×