27.9 C
Узбекистан
Вторник, 6 мая, 2025

Ўзбекистонда бир ойда 97 млрд сўмлик газ ўғирланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,500участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистонда ноябрь ойида жами 97 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда «Ҳудудгазтаъминот» матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ташкилот «Энергетика хавфсизлиги ойлиги» доирасида табиий ва суюлтирилган газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш тадбирларини ўтказган.

Хусусан, 1−30 ноябрь кунлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда 3 мингга яқин тадбирлар ўтказилиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиш бўйича 2,9 мингта ҳолат аниқланди. Мазкур ҳолатлар бўйича жами 97,1 миллиард сўмлик 42,4 миллион куб метр табиий газ ҳажмлари қайта ҳисоб-китоб қилинган.

Шу билан бирга, ойлик доирасида суюлтирилган газ таъминотида 1,5 минг дона маиший газ баллонлари ноқонуний сақланаётгани аниқланган 23 та «бункер» фаолиятига чек қўйилган. Бунинг натижасида аҳоли истеъмолчиларига йўналтирилиши лозим бўлган 20,3 тонна суюлтирилган газ ҳажмлари талон-торожининг олди олинди.

Таъкидланишича, аниқланган ноқонуний ҳолатлар ва қоидабузарликлар ҳамда уларга алоқадор шахсларга нисбатан жазонинг муқаррарлигини таъминлаш мақсадида барча материаллар ҳуқуқий баҳо берилиши учун ҳуқуқ-тартибот органларига юборилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Хорижга ишлаш ва саёҳатга кетадиган талабаларга 15 млн сўм ссуда берилади

2025 йил 15 майдан “Work and travel” халқаро дастурлари доирасида ишлаш ва саёҳат қилиш учун хорижий давлатларга бориш ва...

Больше похожих статей

×