2-13-декабр кунлари Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида БМТнинг чўлланишга қарши кураш тўғрисидаги конвенцияси Томонлар конференсиясининг (CОП-16) 16-сессияси бўлиб ўтмоқда. Бу БМТнинг ер масалаларига бағишланган энг йирик конференсияси ва Яқин Шарқ ва Шимолий Африка минтақасида бўлиб ўтадиган УНCCД CОПнинг биринчи сессиясидир.
![](https://nuz.uz/uz/wp-content/smush-webp/2024/12/photo_2024-12-05_11-26-54-1024x682.jpg.webp)
“Бизнинг сайёрамиз, Бизнинг келажагимиз” Шиори остида халқаро тадбир ерни тиклаш ва қурғоқчиликка чидамлиликни ошириш бўйича глобал са’й-ҳаракатларни жадаллаштириш учун асосий платформага айланди. Унда 100 га яқин давлатдан ҳукумат вакиллари, ва етакчи экспертлар ер деградацияси, чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш, шу билан бирга барқарор ривожланишни қўллаб-қувватлаш учун қатнашдилар.
Глобал конференсия доирасида “Ўзбекистонда қум ва чанг бўронлари оқибатларини тушуниш ва уларни бартараф этиш учун атмосферани моделлаштириш” ҳисоботи тақдим этилди. Тадқиқот Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг (ФАО) Ўзбекистондаги ваколатхонаси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан ҳамкорликда ўтказилди.
![](https://nuz.uz/uz/wp-content/smush-webp/2024/12/photo_2024-12-04_12-51-15-1024x478.jpg.webp)
![](https://nuz.uz/uz/wp-content/uploads/2024/12/photo_2024-12-04_12-51-15-1024x478.jpg)
Ҳисобот “ФОЛУР” лойиҳаси доирасида қурғоқчил минтақалар бўйича қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари халқаро маркази (ИCАРДА) томонидан тайёрланган. “Мамлакат атмосферада чангнинг юқори консентрацияси ва қум бўронларига дуч келмоқда, бу эса жиддий экологик муаммоларни, айниқса, қурғоқчил ҳудудларда юзага келади. Ушбу ҳодисалар ҳаво сифатини пасайтиради, экинлар ва инфратузилмага зарар етказади ҳамда саломатлик учун жиддий хавфларни, жумладан, нафас олишб билан боғлиқ муаммоларни ва ҳаёт сифатини пасайтиришга олиб келади”, деди ФАОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари ўринбосари Шерзод Умаров.
Маʼлумки, иқлим ўзгариши Ўзбекистон учун долзарб муаммо бўлиб, қишлоқ хўжалиги, сув ресурслари, аҳоли саломатлиги ва табиий офатлар хавфини бошқариш каби муҳим соҳаларга катта таʼсир кўрсатади. Ҳисоботда Ўзбекистондаги чанг билан боғлиқ ҳодисалар характеристикалари ҳар томонлама таҳлил қилинган ва унинг оқибатларини табиий ечимлардан фойдаланган ҳолда бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар таклиф этилган ва ушбу муаммони ҳал қилиш масалалари кенг очиб берилган.
![](https://nuz.uz/uz/wp-content/smush-webp/2024/12/photo_2024-12-05_11-26-57-1024x682.jpg.webp)
![](https://nuz.uz/uz/wp-content/uploads/2024/12/photo_2024-12-05_11-26-57-1024x682.jpg)
Тадқиқот чанг ютиш ва чангнинг транспортировка жараёнларини моделлаштириш, шунингдек, ер қопламининг таъсирини баҳолаш учун қўлланиладиган илғор атмосферани моделлаштириш РАМС/ИCЛАМС тизимига асосланган. Тизим чанг манбалари, ўсимликлар ва минтақавий об-ҳаво шароитлари ўртасидаги мураккаб ўзаро таъсирлар ҳақида қимматли маълумотларни тақдим этади.
Шу билан бирга, БМТнинг чўлланишга қарши кураш тўғрисидаги конвенцияси Томонлар конференсиясининг (CОП-16) 16-сессияси доирасида Ўзбекистон делегацияси билан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Муҳокамаларда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов бошчилидаги Ўзбекистон делегацияси таркибидан Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Алишер Шукуров ҳамда вазирлик вакиллари ўрин олди. ФАО томонидан учрашувда Бош котиб ўринбосари ва ташкилотнинг Яқин Шарқ ва Шимолий Африкадаги минтақавий вакили Абдулҳаким Элваер, Ер ва сув ресурслари департаменти бошлиғи Ли Лифенг, Ўрмон хўжалиги бўлими бошлиғи Қи Минг Ву, техник мутахассис Ферас Зиодат ва ФАОнинг Ўзбекистондаги вакили ўринбосари Шерзод Умаров иштирок этди.
Музокаралар чоғида асосий эътибор ҳамкорликнинг асосий йўналишлари, жумладан, иқлим ўзгаришига қарши кураш, атроф-муҳит муҳофазаси ва қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантиришга қаратилди.
Ўзбекистон делегацияси ушбу соҳалардаги ташаббусларни амалга оширишда ҳукуматга яқиндан кўмак бериб келаётган ФАО ташкилотига миннатдорчилик билдирди. Шунингдек, ФАОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ташаббуси билан “ФОЛУР” лойиҳаси доирасида тайёрланган “Ўзбекистонда қум ва чанг бўронлари та’сирини аниқлаш ва уларни бартараф этиш учун атмосферани моделлаштириш” ҳисоботи ҳам муҳокамалар марказида бўлди. Ҳужжатда чанг бўронларининг келиб чиқиш сабаблари, оқибатлари ва уларни юмшатишнинг барқарор омилларга асосланган ечимлари таҳлил қилиниб, тадқиқот жараёнида чанг манбалари, ер қоплами ва минтақавий иқлим шароитлари ўртасидаги ўзаро таъсирларни баҳолаш учун илғор РАМС/ИCЛАМС моделлаштириш тизимидан фойдаланилган.
![](https://nuz.uz/uz/wp-content/smush-webp/2024/12/photo_2024-12-05_11-26-54-1-1024x682.jpg.webp)
![](https://nuz.uz/uz/wp-content/uploads/2024/12/photo_2024-12-05_11-26-54-1-1024x682.jpg)
Қолаверса, “Яшил Макон” миллий дастури, хусусан, унинг доирасида кенг кўламли равишда ўрмонлаштириш чора-тадбирларини кўзда тутувчи ҳамкорлик масалаларига ҳам алоҳида э’тибор қаратилиб, Оролбўйи минтақаси муаммосини ҳал қилишда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлиги, умуман, минтақада экологик мувозанатни тиклашда Марказий Осиё давлатларининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари талаб этилиши таъкидланди.
Учрашув якунида томонлар шерикликни мустаҳкамлаш ва табиий ресурсларни асраш ҳамда минтақанинг барқарор ривожланишига ҳисса қўшувчи қўшма ташаббусларни амалга оширишда ўзаро кучларни сафарбар қилишга ишонч билдиришди.
Анжуман 13-декабрга қадар давом этади. Муҳокамалар 2030-йилгача деградацияга учраган ерларни тиклаш, қурғоқчилик ва қум-чанг бўронларига чидамлиликни ошириш, тупроқ саломатлигини тиклаш ва озиқ-овқат хавфсизлиги каби асосий масалаларга э’тибор қаратилмоқда. Шунингдек, иқлим ўзгарисига қарши кураш ва биохилма-хилликни сақлашда ернинг ролини кучайтириш, янги иқтисодий имкониятларни очиш, жумладан, ердан фойдаланиш йўналишида ёшлар учун муносиб иш ўринларини яратиш масалалари ҳам кўриб чиқилади.