7.1 C
Узбекистан
Понедельник, 2 декабря, 2024

Ободлик сари юзланаётган “Жўраобод” маҳалласи 

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,080участниковПодписаться
- Advertisement -

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан жорий йилнинг ноябрь ойидан бошлаб Президент Администрацияси ва Халқ қабулхонаси бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи томонидан қатор мутасадди вазирлик ва идоралар, Тошкент вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда йилларки эътибордан четда бўлган Бўка туманидаги “Жўраобод” маҳалласи  “Гулистон” қишлоғи инфратузилмасини тубдан яхшилашга қаратилган кенг кўламдаги бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Бугунги кунда мазкур ҳудудда 220 та хонадон мавжуд бўлиб, унда 1 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилмоқда. 50 йилдан буён “Жўраобод” маҳалласи қаровсиз, оддийгина шароитларга ҳам эга эмасди. Бугун республика миқёсидаги идора ва вазирлик вакиллари билан маҳаллий аҳоли ҳам бир мақсадда, ободлик ва бунёдкорлик ҳаракатларига бош қўшмоқда.

Хусусан, қишлоқ ички инфратузилмасини яхшилаш мақсадида марказий йўлнинг 4 км қисми асфальт қопламаси билан капитал таъмирлаш учун тайёрланди ва ушбу йўл ёқасидаги нотекис жойларнинг 5 минг метр квадратдан зиёд қисми текисланди. Шунингдек ички кўчаларнинг 1,6 км қисмига шағал ётқизилди. Карта усулида 3 қисмига асфальт ётқизилди. 780 метр пиёдалар йўлагига бетон қоришмаси қуйилди. Ундан ташқари ички кўчаларнинг 2 км узунликдаги қисмига қуёш нуридан қувват оладиган тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди.

Аҳолига электр таъминотини яхшилаш мақсадида қишлоқда яроқсиз ҳолатга келиб қолган 165 та симёғоч устунлари янги темир бетон устунларга алмаштирилди, мавжуд 4 та трансформаторлар мукаммал таъмирланди. Шунингдек, 12 км.га яқин эски электр тармоқлари янги сип кабелларига аламаштирилди.

Ичимлик ва экин учун сув таъминотини яхшилаш борасида ҳам ишлар жадал амалга оширилмоқда. Жумладан, ичимлик суви тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича режадаги 5 км тармоқнинг 1 500 метр қисми ётқизилди, мавжуд 3 та сув иншооти капитал таъмирланди. Ҳудуддаги 4,7 км узунликдаги ариқ-зовурларнинг 3,1 км қисми тозаланди ҳамда аҳоли томорқаларига жами 5 км.га яқин узунликдаги оқава сув йўллари таъмирланди ёки янгидан очилди.

Натижада, 220 та хонадонларда жами 12.7 гектарни ташкил этувчи томорқаларни суғориш имкони пайдо бўлди. Ҳозирда ушбу майдонларнинг 8.7 гектарига “тўқсонбосди” экинлар экилди.

Режада қишлоқда яна 10 та тик қудуқларни ўрнатиш ҳамда ҳудуддаги “Чиллисой” каналига сув насосини ўрнатиш орқали фермер ва деҳқон хўжаликлари ерларини суғориш тизимини яратиш лойиҳалари белгиланди.

Бундан ташқари, ҳудуд инфратузилмаси ҳамда аҳли турмуш тарзини тубдан яхшилаш мақсадида “Жўраобод” маҳалласи учун замонавий хизмат биноси, унинг ёнида автобекат ҳамда аҳолига сартарошлик, аёллар гўзаллик салони, маиший техникаларни созлаш, савдо дўконлари каби қатор хизмат кўрсатиш марказини ташкил этиш бўйича замонавий шаҳарсозлик қоидалари асосида 4 та комплекс лойиҳа ишлаб чиқилиб, вилоят тижорат банклари томонидан молиялаштирилиши бошланди.

Бундан ташқари, қишлоқда 300 ўринли янги, барча таълим талабларига жавоб берадиган мактаб ва спорт залини қуриш, мавжуд 30-мактабда жойлашган эски боғча биносини капитал таъмирлаш ва унда замонавий мактабгача таълим муассасасини ташкил этиш бўйича ишлар бошлаб юборилди.

Шу билан бир қаторда қишлоқ ҳудудида воркаут майдончасини қуриш бўйича ишлари амалга оширилди, “кураш” спорт турига ихтисослашган клуб ҳамда болалар майдончасини таъмирлаш ва ободонлаштириш бўйича ишлари амалга оширилди.

Қишлоқдаги тиббиёт пункти жорий таъмирланди, хусусан унинг шифт қисми алмаштирилди, ёритиш чироқлари ва кондиционер ўрнатилди, шунингдек пункт дори-дармонлар билан тўлиқ таъминланди, томорқасида гулхона ташкил қилинди. Интернет алоқаси ўрнатилиб, аҳолининг электрон рўйхати шакиллантирилди. Амалиёт ва потронаж хамширалари доимий фаолият бошлади.

Республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ноябрда озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўртача 1,0 фоизга ошган

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг ноябрь ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 0,9 % га қимматлашган.     Истеъмол секторидаги...

Больше похожих статей

×