3.2 C
Узбекистан
Воскресенье, 24 ноября, 2024

Ўзбекистон ҳудудларининг тадбиркорлик фаолияти ижобий динамикани кўрсатмоқда — CERR

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Марказий банк, Cолиқ ва Божхона қўмиталари ҳамда Республика товар-хом ашё биржаси тезкор маълумотлар асосида Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази мутахассислари ҳар ойда Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида тадбиркорлик фаолиятини комплекс таҳлил қилиб боради.

Комплекс ёндашув иқтисодиётнинг турли соҳаларидаги тадбиркорлик фаолиятини минтақавий даражада таҳлил қилиш, тадбиркорликни ривожлантириш тенденциялари ва қонуниятларни баҳолаш, шунингдек, республиканинг ҳар бир ҳудудининг иқтисодий динамикасига таъсир этувчи асосий омилларни аниқлаш имконини беради.

Мониторинг натижаларига кўра, октябрь ойида солиқ тушумлари 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 15,0%га ўсиш билан ижобий динамикани кўрсатди, бу эса тадбиркорлик фаолиятини барқарорлигидан далолат беради. Солиқ тушумларининг ҳудудий динамикасини таҳлил қилиш натижасида қуйидаги тенденциялар аниқланди. Сурхондарё вилоятида солиқ тушумлари бўйича энг юқори ўсиш қайд этилди —15,4%. Хоразм, Андижон ва Самарқанд вилоятларида ҳам сезиларли ўсиш кузатилди – мос равишда 12,1%, 11,2% ва 11,1%. Энг катта ўсиш Қорақалпоғистон Республикасида қайд этилган бўлиб, 18,9%ни ташкил этди.

Солиқ тушумлари бўйича таҳлилда даромад солиғи 18,2%га ошган, бу эса аҳоли бандлиги ва даромадларининг ошганлигини кўрсатади. Мулк солиғи 38,9%га, ер солиғи эса 26,3%га ошди.

Божхона тўловлари бўйича тушумлар 10,4%га ошди. Божхона тушумларининг энг катта ўсиши Қашқадарё вилоятида қайд этилди ва 120%дан ошди. Шунингдек, Сирдарё вилоятида ҳам сезиларли ўсиш кузатилди-60%дан ортиқ. Бухоро ва Жиззах вилоятларида ўсиш қарийб 50%ни ташкил этди.

Божхона тушумларининг ўсиши бир қатор асосий товар йўналишлари бўйича маҳсулотлар импорти ҳажмининг ўсиши билан боғлиқ. Металл ва металл буюмлар, электр жиҳозлари ва унинг таркибий қисмлари, озиқ-овқат маҳсулотлари, нефт ва нефт маҳсулотлари, фармацевтика маҳсулотлари, шунингдек, табиий газ тоифаларида сезиларли ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда.

Товарлар экспорти йил бошидан буён ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8,6%га ўсди.

Экспортнинг сезиларли ўсиши Навоий — 49,1%, Хоразм — 38,1% ва Қашқадарё — 26,9% вилоятларида кузатилди.

Таҳлил қилинаётган даврда тижорат банклари томонидан берилган кредитлар ҳажми 10,2%га ошди. Кредитлашнинг энг катта ўсиши Тошкент — 15,9%, Қашқадарё — 13,9%, Фарғона — 10,4%, вилоятлари ва Тошкент шаҳрида — 20,5% қайд этилди.

Таҳлил қилинаётган даврда 66 870 та янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилган, уларнинг энг кўпи Хоразм (5 940), Тошкент (5 834), Самарқанд (5 566), Фарғона (5 267) вилоятларида ва Тошкент (14 119) шаҳрида рўйхатга олинган.

Таҳлил қилинаётган даврда Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржасида тузилган битимлар ҳажми 22,7%га ўсди. Биржа фаоллигининг сезиларли ўсиши Хоразм (66,7%), Сурхондарё (57,8%), Сирдарё (51,2%), Бухоро (47,1%), Жиззах (41,7%) вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида (67,9%) кузатилди.

Ушбу ҳудудларда битимлар ҳажмининг ўсиши пахта толаси, нефт маҳсулотлари, қурилиш материаллари, цемент, буғдой, минерал ўғитлар, уруғлар, ўсимлик мойи ва бошқалар каби товарларни сотишни кўпайтириш ҳисобига таъминланади. Биржадаги битимлар ҳажмининг ўсиши юридик шахслар фаоллигининг ошиши ва жисмоний шахслар даромадларининг кўпайишидан далолат беради, бу эса ўз навбатида талаб омиллари орқали тадбиркорлик фаоллигининг ошишига ёрдам беради.

Султонмурод Озодов

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×