7.2 C
Узбекистан
Четверг, 21 ноября, 2024

Европа Иттифоқи Самарқанд шаҳридаги энг юқори энергия тежамкорлигига эришган мактабни тақдирлади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Самарқанд,Ўзбекистон Республикаси – Европа Иттифоқи томонидан 9-сонли умумтаълим мактаби Самарқанд шаҳридаги энг юқори энергия тежамкорлигига эга бўлган мактаб сифатида эътироф этилди. “Европа Иттифоқи – Ўзбекистон: Барқарор энергетика кунлари” иккинчи кампанияси доирасида ташкил этилган тақдирлаш маросимида мактаб ўқувчилари, ўқитувчилар, ота-оналар, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим ва мактаб таълими вазирлиги вакиллари, шунингдек Европа Иттифоқи дипломатлари ва Европа Иттифоқи лойиҳаси экспертлари иштирок этди. Тадбир Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилган “Марказий Осиёда барқарор энергетика алоқалари (SECCA)” лойиҳаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Маросимдан сўнг 5-7-синф ўқувчилари учун кириш дарси ва викторина ўтказилди. Тадбир натижасида болалар энергетика ва иқлим ўртасидаги боғлиқлик ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлдилар, табиий ва энергия ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш кўникмаларига эга бўлдилар, сайёрадаги иқлим ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш самарадорлиги йўлида қайта тикланувчи энергия манбалари ва энергиядан фойдаланиш бўйича ечимларни топишда қизиқиш ва ижодий фикрлашни намоён этдилар.

SECCA лойиҳаси эхпертлар гуруҳи раҳбари жаноб Паата Жанелидзе тадбир иштирокчиларига мурожаат қилиб, шундай деди: “9-сонли умумта’лим мактабини ушбу ажойиб муваффақият билан чин қалбимдан табриклайман. Шуни таъкидлаш муҳимки, ушбу ташаббус энергия тежамкорлиги доирасидан ташқарига чиқади. Иқлим ўзгариши ва ҳавонинг ифлосланиши нафақат соғлиғимизга, балки асрлар давомида мавжуд бўлган машҳур меъморий ёдгорликларга ҳам таҳдид солмоқда. Экологик тоза технологияларни қўллаш ва атроф-муҳит ифлосланишини камайтириш орқали биз келажак авлодлар учун янада соғлом муҳит яратмоқдамиз, Самарқанднинг қимматли обидалари ва тарихини асраб-авайлаймиз. Бизнинг лойиҳамиз давлат ҳамкорлари билан биргаликда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва маҳаллий ҳамжамиятларнинг имкониятларини кенгайтириш бўйича ҳамкорликда ушбу саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашдан фахрланади”.

Мактаб директори Дилбар Мавлонова хоним таъкидлади: “Биз бундай эътирофга сазовор бўлганимиздан фахрланамиз ва бошқаларга ўрнак бўлишга интиламиз. Дарҳақиқат, оддий кундалик ишлар экологик келажакка ҳисса қўшиши мумкин. Биз Европа Иттифоқи ва Мактабгача ва мактаб таʼлими вазирлигидан кўрсатган ёрдам учун миннатдормиз. Ишончим комилки, ўқувчиларимиз ва ўқитувчиларимиз ушбу кунни ва байрамни узоқ вақт эслаб қолишади ва улар олган янги билим ва кўникмалар уларни мамлакатимизнинг барқарор ривожланишига бундан кейин ҳам ижобий таъсир кўрсатишга илҳомлантиради”.

Энергия самарадорлигини баҳолаш ва мактаб танлаш Мактабгача ва мактаб та’лими вазирлиги томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида SECCA лойиҳаси доирасида амалга оширилди.

Маълумот учун:
Европа Иттифоқи — 27 та Европа давлатининг иқтисодий ва сиёсий иттифоқидир. Иттифоқ инсон қадр-қимматини ҳурмат қилиш, эркинлик, демократия, тенглик, қонун устуворлиги ва инсон ҳуқуқларини, шу жумладан майда миллатларга мансуб шахсларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилиш қадриятларига асосланади. Эвропа Иттифоқи ҳамма фойда кўриши учун бутун дунё бўйлаб жамият, атроф-муҳит ва иқтисодиётнинг барқарор ривожланишини рағбатлантириш учун фаолият кўрсатади.

“Европа Иттифоқи – Ўзбекистон кампанияси: Барқарор энергетика кунлари” “ Европа Иттифоқи – Марказий Осиё: Барқарор энергетика Жунлари” кампаниясининг янада кенг қисми ҳисобланади. Тадбирнинг мақсади барча манфаатдор томонларнинг миллий гуруҳлари ва минтақадаги кенг жамоатчилик ўртасида барқарор энергетиканинг аҳамияти, афзалликлари ва фойдаланиш имконияти, шунингдек, энергия ва иқлим ўзгариши ўртасидаги боғлиқлик ҳақида хабардорликни оширишдан иборат. Кампания, шунингдек, Европа Комиссияси томонидан 2007 йилда бошланган Европада қайта тикланадиган энергия манбалари ва энергиядан самарали фойдаланишга бағишланган энг йирик йиллик тадбир бўлган Европа Барқарор Энергетика Ҳафталигининг (EUSEW) асосий таркибий қисми ҳисобланади. Кампания ҳар йили Марказий Осиё мамлакатларида Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилган “Марказий Осиёда барқарор энергетика алоқалари (СЕCCА)” лойиҳаси доирасида ўтказилади.

Европа Иттифоқи томонидан молиялаштириладиган “Марказий Осиёда барқарор энергетика алоқалари (СЕCCА)” лойиҳаси (2022-йил март – 2026-йил март) Европа Иттифоқининг илғор тажрибаларига мувофиқ Марказий Осиё минтақасида барқарор энергетик балансни илгари суришга қаратилган. СЕCCА ўз миссиясига эришиш учун минтақавий контекстда барқарор энергетика тизимига ўтиш учун мустаҳкамланган ва янада инклюзив сиёсат, меъёрий ва институционал базани таъминлашга, шунингдек, Марказий Осиё мамлакатларида инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро мажбуриятларнинг амалга оширилишига кўмаклашишга, энергиядан тенг фойдаланиш ва энергия самарадорлиги (ЕЕ) ва қайта тикланадиган энергия манбалари (РЕС) соҳасидаги инклюзив сиёсат ва қонунчиликни қўллаб-қувватлашга интилади. Лойиҳа тадбирларига ЭЕ ва РЕС ни татбиқ этиш салоҳиятини ривожлантириш, ЭЕ ва РЕС ҳақида хабардорликни ошириш ҳамда ЭЕ ва РЕС лойиҳалари учун инвестиция муҳитини яхшилаш киради. Лойиҳа тадбирларига ЭЕ ва РЕС ни татбиқ этиш салоҳиятини ривожлантириш, ЭЕ ва РЕС ҳақида хабардорликни ошириш ҳамда ЭЕ ва РЕС лойиҳалари учун инвестиция муҳитини яхшилаш киради.

Qo’shimcha ma’lumot uchun SECCA strategik aloqalar bo’yicha katta ekspert Elena Serebrennikova bilan bog’laning. elektron pochta: media@secca.eu, WhatsApp +77019814020, Nurgul Smagulova-Dulich, raqamli aloqalar bo’yicha ekspert, SECCA, elektron pochta. pochta: nurgul.smagulova@secca.eu, WhatsApp: +77012066760 yoki Yevropa Ittifoqining O‘zbekiston Respublikasidagi Vakolatxonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz, elektron pochta: delegation-uzbekistan@eeas.europa.eu 

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×