4.8 C
Узбекистан
Пятница, 22 ноября, 2024

Ҳарбий ёки муқобил хизматга чақирилиши муносабати билан ходимни қандай ишдан бўшатиш керак?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Меҳнат шартномаси тарафларига боғлиқ бўлмаган ва меҳнат муносабатларининг давом этишига тўсқинлик қилувчи обектив сабаблар янги Меҳнат кодексининг 168-моддасида санаб ўтилган. Ҳарбий хизматга чақирув мана шундай ҳолатлардан биридир.Агар ходим ҳарбий ёки муқобил хизматга чақирилган бўлса,  у билан меҳнат шартномаси айнан шу асос бўйича бекор қилинади.

Бу вазиятда:

касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органининг розилиги талаб қилинмайди;

ходимни у билан бўлғуси меҳнат шартномаси бекор қилиниши ҳақида огоҳлантириш керак эмас.

Ҳарбий хизматга чақирилган ходим иш берувчига буйруқ – “ҳисоб-китоб чақируви” ни тақдим қилади, у ишдан бўшатишга асос бўлади.

Меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқ мудофаа ишлари органининг кун тартиби асосида чиқарилади. Ходим ариза ёзиши шарт эмас. Ходимнинг охирги иш кунида ЯММТда меҳнат шартномасини бекор қилишни рўйхатдан ўтказинг, унга ишдан бўшаганлиги тўғрисидаги ёзув билан  қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчаси (агар мавжуд бўлса), электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирма, ишдан бўшатиш тўғрисидаги буйруқ нусхасини беринг. Чақирилувчи билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда иш берувчи қуйидагиларни тўлаш орқали  тўлиқ ҳисоб-китобни амалга оширади:

ишдан бўшатиш куни иш ҳақи;

ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган ишдан бўшатиш нафақаси ;

фойдаланилмаган меҳнат таътил кунлари учун (агар мавжуд бўлса) компенсация.

Эътибот беринг. Меҳнат кодексининг 269-моддасига асосан шу асосда ишдан бўшатаётганда ходимнинг иш ҳақидан ишлаб берилмаган таътил кунлари учун ушлаб қолишлар амалга оширилиши мумкин эмас.

Мирзо Улуғбек туман адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юристконсулти Жуманиёзова Адолат.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×