6.9 C
Узбекистан
Понедельник, 25 ноября, 2024

Ўн беш ёшга тўлмаган болалар ким бўлиб ишлаши мумкин?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 31-моддасига кўра Ўн бешдан ўн олти ёшгача шахслар билан якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар уларни мазкур ёшга тўлгунига қадар ишга қабул қилишга ушбу Кодексга мувофиқ йўл қўйиладиган ҳолларда ота-онадан бирининг (ота-онанинг ўрнини босувчи шахснинг) дастлабки ёзма розилиги мавжуд бўлганда меҳнат шартномаси асосида юзага келади.

Меҳнат кодексининг 118-моддасига асосан йошларни меҳнатга тайёрлаш учун умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълим ташкилотларининг, касб-ҳунар мактабларининг, коллежлар ва техникумларнинг ўқувчиларини уларнинг соғлиғига ҳамда маънавий камол топишига зиён етказмайдиган, ўқитиш жараёнини бузмайдиган енгил меҳнатни ўқишдан бўш вақтида бажариши учун ишга қабул қилишга — улар ўн беш ёшга тўлиши билан ота-онадан бирининг (ота-онасининг ўрнини босувчи шахснинг) ёзма розилиги билан йўл қўйилади.

Маданий-томоша ташкилотларида, телевидение, радиоешиттириш ташкилотларида ва бошқа оммавий ахборот воситаларида, шунингдек профессионал спортчилар билан ота-онанинг ҳар иккисининг (ота-она ўрнини босувчи шахснинг) розилиги ҳамда васийлик ва ҳомийлик органининг рухсати билан, соғлиғига ва маънавий камол топишига зиён етказмасдан асарларни яратиш ва (ёки) ижро этишда (кўргазмага қўйишда) иштирок этиш учун ўн беш ёшга тўлмаган шахслар билан меҳнат шартномасини тузишга йўл қўйилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси маданият, спорт ва оммавий ахборот воситалари соҳасидаги касб ва лавозимлар роъйхатини тасдиқланган бўлиб, ушбу қарорга асосан, уларга оън беш ёшга тоълмаган болалар меҳнат шартномаси боъйича қабул қилиниши мумкин.

Шунингдек, Меҳнат кодексининг 415-моддасига асосан Иш вақтининг давомийлиги ўн олтидан ўн саккиз ёшгача бўлган ходимлар учун ҳафтасига ўттиз олти соатдан ошмайдиган, ўн бешдан ўн олти ёшгача бўлган шахслар учун эса ҳафтасига йигирма тўрт соатдан ошмайдиган қилиб белгиланади.

Мирзо Улуғбек туман адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юристконсулти Усмоналиев Муслимбек.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×