Жуда кўп ҳолатларда мактаб ходими табиий офатдан зарар кўрган бўлсада, уларга моддий ёрдам пули тўлаб берилмаганлигига гувоҳ бўламиз. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.09.2019-йилдаги “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида” ги 823-сонли қарорининг 33-бандига асосан Умумтаълим муассасалари ходимларига моддий ёрдам календар йил давомида икки лавозим маоши (ўқитувчининг тариф ставкаси) миқдоригача ходимнинг ўзи ва яқин қариндоши (отаси, онаси, турмуш ўртоғи, фарзанди) вафот этганда, оғир касалликка чалинганда, ходим табиий офатдан зарар кўрганда кўрсатилади.
Ушбу қарорнинг 9-бандига асосан Педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама белгилаш, умумтаълим муассасалари ходимларини мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам бериш умумтаълим муассасаларида ташкил этиладиган устамалар белгилаш, моддий рағбатлантириш ва моддий ёрдам бериш бўйича ишчи томонидан амалга оширилади. Шунинг учун, ходим моддий ёрдам олиш учунн табиий офатдан зарар кўрганлигини асословчи ҳужжат билан ишчи гуруҳга мурожаат қилиши керак.
Мирзо Улуғбек туман адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи Асамова Раъно.