4.8 C
Узбекистан
Пятница, 22 ноября, 2024

“Суюнчи пули” миқдори қанча?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.06.1994 йилдаги ПФ-871-сон Фармони 1-бандининг 3-хатбошисига кўра, бола туғилганда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 70,3 фоизи миқдорида бир йўла нафақа берилади яъни халқона қилиб айтганда «суюнчи пули» берилади. Ҳозирги кунда Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — ойига 1 155 000 сўм. 1 155 000 *70,3% = 811 965 сўм.

Эътибор беринг, Солиқ кодекси 369-моддасига кўра, давлат пенсиялари, қонун ҳужжатларида белгиланган нафақалар, бундан вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси (оиланинг бетоб аъзосини парвариш қилиш бўйича нафақа) мустасно жами даромад таркибига киритилмайди яъни 12% даромад солиғи ушланмайди. Яъни “суюнчи пули”дан солиқ ушланмайди! Аввал “суюнчи пули” дан Вазирлар Маҳкамасининг 10.11.2020 йилдаги 704-сон қарори бўйича болани доимий рўйхатга қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2% миқдорида давлат божи ва Вазирлар Маҳкамасининг 25.04.2012 йилдаги 119сон қарори бўйича туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани расмийлаштирганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 15% миқдорида герб йиғими чегириб қолинар эди!

Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 20-октабрдаги 550сонли “Никоҳ, оила ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш соҳасидаги норматив ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш тўғрисида”ги қарорига асосан юқоридаги 704-сон ва 119-сон қарорлари ўз кучини йўқотди!


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 7-майдаги ПФ-75-сон Фармонига кўра, янги туғилган болаларни отаси ёки онасининг доимий яшаш жойига давлат божи ундирмасдан доимий рўйхатга қўйиш белгиланган!

Лекин «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунга эса ҳали тегишли ўзгартиришлар киритилмаган! Лекин “Суюнчи пули”дан давлат божи ушлаб қолинмаяпти 811 965 сўм тўлиқ тушмоқда. Базавий ҳисоблаш миқдорининг 15% миқдорида (56 250 сўм) герб йиғими эса алоҳида ундирилади, “суюнчи пули” дан чегирилмайди! Диққат! Энди иккинчи ва ундан кейинги фарзандлар учун “суюнчи пули” барчага берилмайди.

Аввал “суюнчи пули” ҳар фарзанд туғилганда яъни биринчи, иккинчи, учинчи, тўртинчи ва бошқа фарзандлар туғилганда ҳам тўланар эди!
2024-йил 1-апрелдан бошлаб фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пули:
1️-фарзанди учун — барча аёлларга;
2️-фарзанди учун — фарзанд туғилган пайтда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига киритилган оиланинг аъзоси бўлган аёлларга расмийлаштирилади.
Қолган барча ҳолатларда фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини расмийлаштириш рад этилади.

Мирзо Улуғбек туман адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юристконсульти Жуманиёзова Адолат.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×