-1.7 C
Узбекистан
Четверг, 14 ноября, 2024

Ўзбекистон кўчмас мулк бозори Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази баҳоларида

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,040участниковПодписаться
- Advertisement -

Октябрь ойида уй-жой бозори савдоларида бироз ўсиш кўзатилиб, сўнгги икки ойдаги пасайиш тўхтади.

Уй-жой сотувлари Тошкент ва Жиззах вилоятларида ўсишни ва Қорақалпоғистонда ижобий ўзгаришларни кўрсатди. Иккиламчи бозорда нархлар деярли ўзгармади, уй-жой ижара бозоридаги вазият ҳам барқарорлашди.

Тошкент, 2024 йил 12 ноябрь. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази уй-жой кўчмас мулк бозоридаги вазиятни таҳлил қилди.

Октябрь ойида кўчмас мулк бозори ижобий динамикани кўрсатди. Рўйхатга олинган кўчмас мулк олди-сотди битимлари сони сентябрь ойига нисбатан 0,6%га ошиб, 21,4 мингтани ташкил этган.

Кўчмас мулк бозори фаоллиги йилига 2% ўсиши, унинг тикланишидан далолат беради.

Ҳудудий динамика

Октябрь ойида кўчмас мулк бозорининг ҳудудлар кесимидаги динамикаси Тошкент вилоятида (+10%) сезиларли ўсганини, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси (+8,1%) ва Жиззах вилоятида (+7,5%) ижобий ўзгаришларни кўрсатмоқда.

10 ойлик маълумотларга кўра, олтита ҳудудда фаоллик пасайган, энг катта пасайиш Хоразм, Сурхондарё ва Наманган вилоятларида кузатилган.

Иккиламчи бозордаги уй жой нархлари

Октябрь ойида республика бўйича иккиламчи уй-жойлар бозори нархлари деярли ўзгармади (0,1%га ўсиш).

Ой давомида иккиламчи кўчмас мулк бозорида энг катта ўсиш Андижон — 5,1% ва Сирдарё — 3,3% вилоятларида қайд этилди.

Еттита ҳудудда иккиламчи уй-жой нархининг пасайиши кузатилган бўлса, энг катта пасайиш Наманган – 3,4%, Хоразм – 3,2% ва Самарқанд – 2,5% вилоятларида қайд этилди.

Иккиламчи уй-жойларнинг энг мақбул нархи Қорақалпоғистон Республикасида кузатилди, бу ерда квадрат метр учун ўртача нарх 328 долларни ташкил этади.

Иккиламчи уй-жойларнинг энг юқори нархи Тошкент шаҳрида қайд этилган бўлиб, квадрат метр учун ўртача 1100 долларни ташкил этди.

Пойтахтнинг Бектемир — 3,9% ва Яшнобод — 3,1% туманларида сезиларли пасайиш қайд этилди. 

Умуман олганда, республика бўйича иккиламчи бозорда бир квадрат метр уй-жойнинг ўртача қиймати йил давомида 6,5% ошган бўлса, Тошкент шаҳрида шу даврда 1,3% пасайиш кузатилди.

Уй-жой ижара бозори

Тошкент шаҳрида уй-жой ижара нархлари барқарорлашуви давом этди. Ўртача ижара нархи ўтган ойга нисбатан ўзгармаган – 1 кв. м. учун 8,3 долл.

Ой давомида пойтахтнинг 14 та марказий туманларидан 5 тасида уй-жой ижараси нархи пасайди. Энг катта пасайиш Сергели ва Учтепа туманларида кузатилиб, бу туманларда ижара нархи ўртача 4,5% камайди.

Миробод, Шайхонтоҳур ва Яккасарой туманларида ижара нархи юқорилигича қолмоқда, бу туманларда ижара нархи бир квадрат метр учун ўртача 10-11 долларни ташкил этади.

Шу билан бирга, энг арзон уй-жой ижараси Бектемир ва Сергели туманларида кузатилмоқда, бу туманларда ижара нархи бир квадрат метр учун ўртача 6 долларни ташкил этади.

Умуман олганда Тошкент шаҳрида йил давомида уй-жой ижараси 12%дан кўпроқ камайди. Энг катта пасайиш Яшнобод — 18%, Сергели — 17% ва Мирзо-Улуғбек — 15,2% туманларида қайд этилди.

Маълумот учун: Ўзбекистондаги кўчмас мулк бозори Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг тадқиқот йўналишларидан бири бўлиб, унда бирламчи ва иккиламчи кўчмас мулк бозорларидаги фаоллик динамикаси тақдим этиб борилади.

Жалолиддин Усмонов,

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

тел: (78) 150 02 02 (417)

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон автомобил бозоридаги тенденциялар — CERR

Октябрь ойида Ўзбекистон автомобил бозоридаги вазият сотувларнинг умумий пасайиши билан тавсифланади, айниқса, бу йиллик кўрсаткичларда енгил автомобиллар сегментида кўпроқ...

Больше похожих статей

×