4.8 C
Узбекистан
Пятница, 22 ноября, 2024

2024-йилнинг октябрь ойида автомобиллар нархи таҳлил қилинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан 2024-йилнинг октябрь ойида автомобиллар нархи таҳлил қилинди.

2024-йилнинг октябрь ойида иккиламчи автомобиль бозорида «Lacetti», «Damas», «Labo» нархлари пасайишда давом этди. «Spark»нинг ўртача нархи бироз кўтарилган бўлса, «Cobalt» ва «Nexia» нархларида деярли ўзгариш кузатилмади.

Маҳаллий оммабоп автомобиллар нархи. Жорий йилнинг октябрь ойида иккиламчи бозорда кўп фойдаланилган «Lacetti», «Damas», «Labo» автомобилларининг ўртача нархлари сентябрь ойидагига нисбатан мос равишда 1,5 фоизга, 6,3 фоизга ва 2,0 фоизга пасайган бўлса, ўртача фойдаланилганларининг нархлари мос равишда 0,3 фоизга, 0,6 фоизга ва 3,5 фоизга арзонлашди. Кўп фойдаланилган «Spark» автомобилининг ўртача нархи 2,2 фоизга, ўртача фойдаланилганининг нархи 2,9 фоизга ошган бўлса, «Cobalt» ва «Nexia» нархларида сезиларли ўзгариш кузатилмади.

Маҳаллий оммабоп автомобиллар учун октябрь ойида таклиф қилинган ўртача нархлар қуйидагиларни ташкил қилди:

“Lacetti”: кам фойдаланилган — $5 236 ($15 452), кўп фойдаланилган — $13 300 ($13 500);

“Damas”: кам фойдаланилган — $8 250 ($8 300), кўп фойдаланилган — $7 500 ($8 000);

“Spark”: ўртача фойдаланилган — $10 500 (сентябрь ойида – $10 200), кўп фойдаланилган — $9 200 ($9 000).

Маҳаллий люкс автомобиллар нархи. Жорий йилнинг октябрь ойида маҳаллий люкс автомобилларидан «Equinox» нархи сезиларли ўзгарган бўлса, «Malibu» ва «Tracker» нархлари деярли ўзгармади. Жумладан, мазкур даврда кам ва ўртача фойдаланилган “Equinox”нинг ўртача нархлари сентябрь ойидагига нисбатан мос равишда 1,5 фоизга ва 6,3 фоизга арзонлаган бўлса, кўп фойдаланилганининг нархи 1,9 фоизга ошди.

«Equinox” учун октябрь ойида таклиф қилинган ўртача нархлар қуйидагича:
кам фойдаланилган — $33 000 ($33 500), ўртача фойдаланилган — $30 000 ($32 000); кўп фойдаланилгани- $27 000 ($26 500).

Электомобил нархлари: Жорий йилнинг октябрь ойида электромобиллар нархи сезиларли даражада арзонлашди. Хусусан, кўп фойдаланилган BYD «Han» автомобилининг ўртача нархи 10,2 фоизга, ўртача фойдаланилганининг нархи 2,6 фоизга ҳамда янгисининг нархи 2,2 фоизга пасайди. Ўртача фойдаланилган BYD «Song Plus EV Chempion»нинг нархи 7,5 фоизга, янгисиники 1,2 фоизга арзонлашди.

Электомобиллар учун октябрь ойида таклиф қилинган ўртача нархлар қуйидагича:

BYD «Han»: кўп фойдаланилган — $31 450 ($35 000), ўртача фойдаланилган — $37 000 ($38 000);

BYD «Song Plus EV Chempion»: ўртача фойдаланилган — $27 500 ($29 750); янги- $29 000 ($29 350)

«Random Forest» модели: автомобиллар нархига таъсир этувчи омиллар. “Malibu” ва “Tracker”нинг нархига уларнинг босиб ўтган масофаси юқори даражада таъсир этиб, ишлаб чиқарилган йили катта таъсир этмаслиги аниқланди.

Автомобиллар босиб ўтган масофаси ҳамда ишлаб чиқарилган йилига кўра қуйидаги гуруҳларга ажратиб олинди:
➖ 2023-2024-йилларда ишлаб чиқарилган ҳамда босиб ўтган масофаси 20 000 км. гача бўлган автомобиллар –“Кам фойдаланилган”;
➖ 2023-2024-йилларда ишлаб чиқарилган ҳамда босиб ўтган масофаси 20 000 км. дан 50 000 км. гача бўлган автомобиллар, шунингдек, 2021-2022-йилларда ишлаб чиқарилган ҳамда босиб ўтган масофаси 40 000 км. гача бўлган автомобиллар-“Ўртача фойдаланилган”;
➖ 2023-2024-йилларда ишлаб чиқарилган ва босиб ўтган масофаси 50 000 км. дан кўп бўлган автомобиллар, 2021-2022-йилларда ишлаб чиқарилган ҳамда 40 000 км. дан ортиқ масофани босиб ўтган автомобиллар ҳамда 2020-йилда ишлаб чиқарилган барча автомобиллар – “Кўп фойдаланилган”.

Автомобиллар нархини таҳлил қилишда маълумотлар olx.uz платформасидан веб скрепинг (web scraping) орқали тўпланди. Бунда, 2020-2024-йилларда ишлаб чиқарилган автомобиллар учун таклиф этилаётган нархлар саралаб олингандан сўнг, сентябрь ойи учун 8,4 мингта, октябрь ойи учун 16,0 мингта маълумотлар асосида таклиф этилган нархлар таҳлил қилинди. Шунингдек, автомобиллар нархига таъсир этувчи омиллар «Random Forest» модели ёрдамида аниқланди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×