3.6 C
Узбекистан
Среда, 13 ноября, 2024

Урбанизация жараёни тадбиркорлик фаолиятига қандай таъсир қилади?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,030участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари Ўзбекистон шаҳарларидаги урбанизация жараёнининг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини ўрганди.

Тадқиқотда Ўзбекистон шаҳарлари бўйича 2017-2023 йилларга оид панел маълумотларга асосланган кўрсаткичлар тадбиркорлик ривожига қандай таъсир қилиши аниқланди. Тадқиқот объекти сифатида республика ва вилоят бўйсунувидаги ўртача ва ундан йирик шаҳарлар гуруҳига кирувчи 25 та шаҳар танлаб олинди.

A.Смит: “Меҳнат тақсимоти бозор кўлами билан чегараланган”.
Э.Глейзер: “Яъни, тадбиркорликнинг маълум бир турлари борки, улар фақат катта жамоалар ва транспорт имкониятларига эга жойлардагина аҳамият касб этиши мумкин”.

2024-йил бошидаги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда урбанизация даражаси 51 фоизни ташкил этади ва 18,7 млн. дан ортиқ фуқаро шаҳарларда яшайди. Мавжуд кичик бизнес субъектларининг 44,2 фоизи, 5 йилдан ортиқ иш тажрибасига эга тадбиркорлик субъектларининг ярмидан ортиғи (50,2 фоиз) республика ва вилоят бўйсунувидаги 32 та шаҳарда фаолият олиб бормоқда.

Асосий натижалар.

  1. Шаҳарлардаги аҳоли нуфуси тадбиркорликнинг ривожланиш босқичини белгилаган ҳолда хизматлар ва саноат тармоғининг ўсишига рағбат яратади. 2017-2023 йилларда мамлакатда шаҳар аҳолисининг ҳар 1000 нафарга ортиши фаолият юритаётган кичик тадбиркорлик субъектлари сонининг ўрта ҳисобда 35 тага, йиллик хизматлар ҳажмининг 24,1 млрд. сўмга, йиллик ялпи саноат маҳсулотлари ҳажмининг эса 74,2 млрд. сўмгача ортишига олиб келган.
  2. Инфратузилма таъминоти, хусусан олий таълим муассасалари (ОТМ) нинг мавжудлиги шаҳарларда бизнес ва хизматлар соҳаси барқарор ривожланишини таъминлайди. Шаҳарларда битта ОТМ бор бўлса, бу йилига ўрта ҳисобда 300 та кичик бизнес субъектининг ташкил этилишига, йиллик хизматлар ҳажмининг 270 млрд. сўмдан 350 млрд. сўмгача ошишига замин яратди.

Шунингдек, шаҳарларда сув таъминоти даражасининг 1 фоизга ошиши йиллик хизматлар ҳажмининг 20 млрд. сўмгача, табиий газ таъминоти даражасининг 1 фоизга ошиши эса фаолият кўрсатаётган кичик бизнес субъектлари сонининг 14 тадан 42 тагача ортишига олиб келган.

  1. Уй-жой майдонлари тадбиркорлик ташаббусларининг шаклланишида муҳим аҳамиятга эга. Шаҳарлар миқёсида уй-жой фондининг 1000 кв.м. га кўп бўлиши янги ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектлари сонининг ўртача 2,5 тага, фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари сонининг 1,2 тага ортишини таъминлайди.

Халқаро тажриба.
Шаҳар агломерациялари йирик бозорларни юзага келтиради ва “Marshall-Arrow-Romer externalities”га кўра, шаҳарлардаги бозор ўлчамининг йириклиги тадбикорлик ривожини белгилайди.

К.Копчевска ва бошқалар Польшанинг Мазовия ҳудуди бўйича олиб борган тадқиқотида аҳоли зичлигининг икки баравар ошиши натижасида маҳаллий бизнес агломерацияси ўртача 76 фоизга ортишини аниқланган.

А.Валеро ва Ж.Ван Ринен томонидан дунёнинг 78 та мамлакати бўйича олиб борилган тадқиқот натижасига кўра, 1950-2010 йилларда университетлар сонининг 10 фоизга ўсиши, узоқ муддатда натижа бериши инобатга олинганда келаси 5 йилда аҳоли жон бошига ЯҲМ ҳажмини 0,45 фоизга оширган.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, ҳудудларда тадбиркорлик фаолияти учун қулай бизнес экотизимини яратиш, шаҳар ўлчамидан келиб чиқиб, ишбилармонлик фаолиятини самарали қўллаб-қувватлаш ва вертикал ўсиш тамойиллари орқали урбанизация жараёни жадаллигини янада ошириши мумкин.

Қайд этиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 8-июлдаги “Ҳудудларнинг иқтисодий салоҳиятини рўёбга чиқариш ва бўш ер участкаларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-245-сонли қарорида 2024-2025 йилларда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг таклифлари асосида 70 га яқин туман/шаҳарнинг мастер-режасини ишлаб чиқиш вазифаси белгиланган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда урбанизациянинг ривожланиш тенденциялари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан Ўзбекистонда урбанизациянинг ривожланиш тенденциялари таҳлил қилинди. "Ўзбекистон...

Больше похожих статей

×