9.9 C
Узбекистан
Пятница, 22 ноября, 2024

Никоҳ шартномаси тузиш тартиби!

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Никоҳланувчи шахсларнинг ёки эр ва хотиннинг никоҳда бўлган даврида ва (ёки) эр ва хотин никоҳдан ажратилган тақдирда уларнинг мулкий ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларини белгиловчи келишуви никоҳ шартномаси деб ҳисобланади.

Никоҳ шартномасининг мазмуни:      

Эр ва хотин никоҳ шартномасига кўра биргаликдаги умумий мулкнинг қонунда белгиланган тартибини ўзгартиришга, эр ва хотиннинг барча мол-мулкига, унинг айрим турларига ёхуд эр ва хотиндан ҳар бирининг мол-мулкига нисбатан биргаликдаги, улушли ёки алоҳида эгалик қилиш тартибини ўрнатишга ҳақлидир.

Никоҳ шартномаси бугунги кунда қонун нормалари билан тартибга солинсада, қадим замонларда ҳам бу қоидаларга риоя қилинганлигини тарихий манбаларда учратамиз.

Никоҳ шартномаси ўтмишда яъни ислом дини қоидаларига асосан, вакиллар иштирокида ўқилган никоҳ чоғида келинга берилажак маҳр, эркакнинг оила олдидаги масъулияти келишиб олинган. Келинга берилган маҳр, ажрашган тақдирда қайтиб олинмаган. Бирга яшаган тақдирда ҳам келинга никоҳ куни совға қилинган буюмлар (тақинчоқлар, мол, уй) келиннинг шахсий буюмлари ҳисобланган. Ҳаттоки ҳозирги кунда расмий имом домлалар томонидан никоҳ ўқилаётганда куёв болага маҳр учун келинга атаганингиз борми? деган саволни ўртага ташлайди. Бу ҳар бир эркакнинг зиммасидаси масъулият. Тўғри ҳаётда хар хил ходисалар бўлиши мумкин. Аёл нозик ва нафиса бўлгани учун иқтисодий ҳимояланган.

Никоҳ шартномаси тушунчасига эътиборни қаратадиган бўлсак,           1998 йилда қабул қилинган Ўзбекистон  Республикаси Оила кодексининг                      29-моддасидан 36-моддасига 6-боб. Эр ва хотин мол-мулкининг шартномавий тартибига бағишланган.

Никоҳ шартномаси ФҲДЁ органларидан қонуний никоҳдан ўтувчиларнинг ҳар бирига тушунтирилганида афсуски, нотўғри тушунишади. Биз ажралиш ниятимиз йўқ. Бу мажбурий эмас. Гўёки уларга даъват қилингандай туюлади. Шу сабабли ҳам ўзбек хонадонларида жуда кам ҳолатлардагина никоҳ шартномаси тузилади.

Бундан ташқари таълим муассасалари, корхона ва ташкилотлар ҳамда маҳаллаларда ўтказиладиган тадбирлар ёки “Ёш оила қурувчилар” мактабларида мунтазам равишда тушунтириш ишлари олиб борилади.

Бироқ, ажрим ҳолатларида арзимаган нарсалар учун мол мулкини бўлишолмасдан судлашиб юрган ҳолатларни ҳаётий тажрибамизда кўраяпмиз.   

Никоҳ шартномаси фақатгина мулкий муносабатларнигина тартибга солади холос. Никоҳ шартномаси никоҳ давлат рўйхатига олингунига қадар ҳам, шунингдек никоҳ даврида ҳам тузилиши мумкин.

Никоҳ давлат рўйхатига олингунга қадар тузилган никоҳ шартномаси никоҳ давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб кучга киради.           

Никоҳ шартномаси ёзма шаклда тузилади ва нотариал тартибда тасдиқланиши лозим.  

Никоҳ шартномасини нотариал тасдиқлашда давлат божи ундирилмайди.         Никоҳ шартномаси қуйидаги шартлар асосида тузилган деб ҳисобланади:

  1. Иккала турмуш ўртоғининг хоҳиши мавжуд, яъни иккала турмуш ўртоғи ҳам бундай шартнома тузишга рози.
  2. Шартномани имзолашда ҳар иккала турмуш ўртоғи ҳам шахсан иштирок этадилар.
  3. Шартнома нотариал тасдиқланган бўлиши шарт (акс ҳолда шартнома ҳақиқий эмас, яъни у юридик кучга эга эмас).

Никоҳ шартномаси бўйича мажбуриятларни бир томонлама бажаришдан воз кечишга йўл қўйилмайди, эр-хотинлар никоҳ шартномасида мавжуд шартларни ўзгартириш имкониятига эга. Бунинг учун эр-хотинлар никоҳ шартномасини нотариус билан тасдиқлашни унутмаган ҳолда қайта имзолашлари шарт.

Никоҳ шартномасини бекор қилиш суд орқали амалга ошириш мумкин. Никоҳ шартномасини бекор қилишда Сиз ишончли далилларга эга бўлишингиз керак. Никоҳ шартномасининг амал қилиши никоҳ бекор қилинган пайтдан эътиборан бекор қилинади, никоҳ шартномасида никоҳ тугаганидан кейинги давр учун назарда тутилган мажбуриятлар бундан мустасно.

Турмуш ўртоғи никоҳ шартномасини тузиш, ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисида ўз кредиторини (кредиторларини) хабардор қилиши шарт. Агар бу мажбурият бажарилмаса, турмуш ўртоғи никоҳ шартномасининг мазмунидан қатъи назар, ўз мажбуриятлари бўйича жавоб беради.

Қарздор ер ёки хотиннинг кредиторлари (кредиторлари) қонунда белгиланган тартибда тубдан ўзгарган ҳолатлар муносабати билан никоҳ шартномасининг шартларини ўзгартиришни ёки бекор қилишни талаб қилишга ҳақли.

Хулоса қиладиган бўлсак, никоҳ шартномасини тузиш келажакда низоли вазиятларни тинч йўл билан олдини олади.

                      Вазира Абдуллаева                         

Яккасарой 1-сон ФҲДЁ бўлими инспектори

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×