9.9 C
Узбекистан
Пятница, 22 ноября, 2024

Республика ишчи гуруҳи Тошкент вилоятида

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан Президент Администрацияси ҳамда Халқ қабулхонаси бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи вакиллари энг чекка, ижтимоий-иқтисодий ҳолати оғир ҳудудларда камбағаллик ва ишсизликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда жойларда қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

Ҳозирда ишчи гуруҳ Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳри, Бекобод, Бўка, Оққўрғон, Қуйичирчиқ ҳамда Юқоричирчиқ туманларидаги 246 та маҳаллада кенг кўламдаги ишларни амалга оширмоқда.

Жумладан, ишсизликни қисқартириш мақсадида кўрилган чора-тадбирлар натижасида 2,3 мингдан зиёд ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланди. Улардан 1, 7 минг нафари бўш иш ўринларига жойлаштирилди, 500 дан зиёди касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитилди, 86 нафарига эса ўз тадбиркорлигини бошлаш учун cубсидиялар ажратилди.

Республика ҳудудларида амалга оширилган илғор тажрибалар асосида оилавий ва якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлаштириш мақсадида ишчи гуруҳ вакиллари “маҳалла еттилиги” ҳамда банк масъуллари билан ҳамкорликда 198 нафар фуқарога жами 4,5 млрд. сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилишини таъминлади. Натижада 800га яқин қўшимча янги иш ўринлари яратилди.

Бундан ташқари, Республика ишчи гуруҳи, Халқ қабулхонаси ҳамда сектор раҳбарлари кўмагида жойларда саноат, савдо, хизмат ва замонавий агротехнологиялар соҳасида ёш тадбиркорлар томонидан 11 та “драйвер” лойиҳалар ишга туширилиб, жами 350 та янги иш ўринлари яратилди.

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида ишчи гуруҳ вакиллари томонидан маҳаллабай, хонадонбай ўрганишлар билан бир қаторда Президент виртуал ва Халқ қабулхонаси тизимига келиб тушган  857 та мурожаат ҳам атрофлича кўриб чиқилди. Уларнинг 127 тасига масъул идора ва ташкилотлар томонидан бевосита жойида ижобий ҳал этилган бўлса, қолган қисми ижро учун назоратга олинган.

Аҳолидан келиб тушган мурожаатлар ва ўрганишлар натижасида Оққўрғон туманидаги 83 та ижтимоий соҳа объектлари, 45 та кўп қаватли уйлардаги камчиликлар бартараф этилди. Хонадонларнинг электр таъминоти яхшилаш учун 45 дона янги бетон устунлар ўрнатилиб, 2 км.га яқин замонавий СИП кабеллари тортилди.

Бўка туманида эса ички кўчаларга 70 та тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди, 10 км ички йўллар таъмирланди, электр таъминотини яхшилаш учун 87 та янги бетон устунлари ўрнатилди.

Бекобод шаҳри ва Бекобод туманида 17 та ижтимоий соҳа объекти, 26 та кўп қаватли уйларнинг муаммолари бартараф этилди. Жумладан, том, фасад, ертўласи, кириш йўлаклари ҳамда ёритиш чироқлари тўлиқ таъмирланди. Бундан ташқари, ҳудудда 23 та ТП капитал таъмирланди, 57 та симёғоч алмаштирилди, 6,5 км узунликда СИП кабеллар тортилди, 2 км.га яқин янги ичимлик суви тармоғи мукаммал таъмирланди.

Юқоричирчиқ туманида “Чирчиқ”, “Миробод” ва “Ёшлик” маҳаллаларидаги кўп қаватли уйларнинг том қисмлари жорий таъмирланди ҳамда кириш йўлакларидаги чироқлари алмаштирилди. “Нурли йўл” ва “Қурсой” маҳаллаларидаги трансформаторлар таъмирланди.

Қуйичирчиқ тумани “Кўксарой” маҳалласида тоза ичимлик суви тармоғи қуриш ишлари бошланди. Ушбу маҳалладаги хонадонларга 31 та газ босимини созлагич ўрнатилди. “Жумагул” маҳалласидаги ичимлик суви тармоқлари таъмирланди. Бунинг натижасида 14 та хонадонларга тоза ичимлик суви етказилди. “Боғистон” маҳалласидаги 4,5 км ҳаво тармоғи таъмирланди. Бунинг натижасида 285 нафар хонадонларга электр энергия етказилиши яхшиланди.

Республика ишчи гуруҳининг Тошкент вилоятидаги фаолияти давом этмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×