Маълум бўлишича, бугунги кунга келиб ҳар куни халқаро интернет тармоғида 420 мингдан зиёд зарарланган дастурий вируслар тарқатилмоқда. 2006 йилларда ушбу кўрсаткич 1,4 мингтани ташкил қилар эди. Бу эса халқаро интернет тармоғидаги киберҳужумлар диапазони ўтган ўн саккиз йил ичида камида 400-500 марта ошганидан далолат беради.
Айни пайтда хакерлар томонидан вируслар орқали амалга оширилаётган киберҳужумлар жуда хатарли тус олмоқда. Тарқатилаётган вирусларнинг аксарияти банк хизматларини кўрсатадиган жаҳон ахборот тармоғини заифлаштириш орқали, у ердан молиявий маълумотларни ўғирлашни кўзлайди.
2024 йил таҳлилларидан маълум бўлишича, банк-молия сохасидаги йирик муассасалар, онлайн тўлов жараёнларини амалга оширувчи тизимлар, савдо мажмуалари, меҳмонхона ва савдо терминаллари энг кўп фойдаланиладиган марказлар хакерларнинг асосий диққат марказида туради.
Мисол учун, Carbanak кибер жиноятчилик гуруҳи ҳамда унинг SWIFT номли хакерлари банк ва бир қатор молиявий институтлардан ҳар йили 1 млн АҚШ долларидан зиёд маблағни ўғирлайди. Бу турдаги жиноятларни амалга ошириш катта маблағ келтиргани ҳамда бу жиноятларни фош этиш қийин бўлгани сабабли ҳам, бугун хакерлик жиноятлари ва шунга ўхшаш ахборот хуружлари сони ортиб бормоқда.
Шунингдек, бугунги кунда дунёда ҳар 39 дақиқада хакерлик ҳужумлари уюштирилади ва бундан ҳар йили 60% инсонлар кибер хужумдан зарар кўришади. Шу муносабат билан бу соҳада содир қилинаётган ёки содир этилиши режалаштирилаётган жиноий қилмишларни ўз вақтида олдини олиш, уларни содир этилишига олиб келган омилларни чуқур таҳлил қилиш, амалга оширилган кибер таҳдидлар ва ахборотлаштириш қоидаларини бузиш ҳолатлари бўйича тергов амалиётини тубдан такомиллаштириш долзарб масала саналади.
Шу ўринда айтиш мумкинки фирибгарлардан огоҳ бўлинг бегона шахсларга банк картангиз тўғрисидаги маълумотларни зинхор берманг. Акс ҳолда кибер жиноятчилар томонидан сизнинг банк пластик картангиздан номаълум сабабларга кўра пул ечиб олиниши ва сизнинг номингизга банкдан кредит олиниши мумкин. Сиз ўзингиз ишонган инсонга банк пластик картангизни 16 та рақамини беришингиз мумкин. Бироқ ўзингизни исм ва фамилиянгизни, банк пластик картасини амал қилиш муддатини хамда телефон рақамингизга уланган пластик карта бўйича келган СМС тасдиқлаш кодини зинхор бегоналарга берманг.
Kiber jinoyatchilar va firibgarlar tomonidan Siz tasodifiy o’yinda g’olib bo’ldingiz, sovruni olishingiz uchun kartangiz ma’lumotlarini va telfoningizga kelgan kodni bizga aytishingiz kerak mazmunidagi, bundan tashqari Siz OLX.uz ilovasiga qo’ygan e’loningiz bo’yicha maxsulotni xarid qilmoqchiman. Bank plastik kartangizga oldindan avans yubormoqchiman, faqat menga avval karta ma’lumotlaringizni so’ngra SMS dagi tasdiqlash kodini ma’lum qiling hamda o’zini Milli bank xodimi deb tanishtirib sizning plastik kartangizga kiber jinoyatchilar tomonidan xujum bo’layotganligini zudlik bilan telefon raqamiga kelgan SMS kodni unga aytishni u plastik kartada mavjud pul mablag’ini saqlab qolishga ishontirgan xolda telefon raqamiga kelgan SMS kodni qo’lga kiritib, plastik kartadagi pullar kiber jinoyatchilar tomonidan o’zlashtiriladi.
Hurmatli fuqarolar, siz hozirgi kunda axborot tizimifan, shu jumladan axborot texnologiyalaridan foydalanib sodir etilgan (kiber) jinoyatchilikdan aziyat chekyapsizmi, sizga tegishli bo‘lgan mol-mulkingiz yoki boshqa turdagi huquqlaringiz poymol bo‘lmoqdami-unda siz o‘rnatilgan tartibda davlat organlariga murojaat eting. Sizning murojaatlaringiz e’tiborsiz qoldirilmasdan, qonuniy tartibda ko‘rib chiqiladi xamda bu haqda sizga ma’lum qilinadi. O‘z haq-huquqlaringiz poymol bo‘lishiga yo‘l qo‘ymang.
Тошкент шаҳар Миробод тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими Ахборот Тахлил бўлинмаси катта суриштирувчиси майор Бегматов Жасур Абдинабиевич