3.5 C
Узбекистан
Суббота, 23 ноября, 2024

Давлат-хусусий сектор мулоқотлари ҳудудларни ривожлантиришда қандай аҳамиятга эга?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари томонидан давлат-хусусий сектор мулоқотларининг ҳудудларни ривожлантиришдаги аҳамияти таҳлил қилинди.

Иқтисодий ривожланишдаги муаммоларни ҳал қилиш ва имкониятларни аниқлашда давлат ва хусусий сектор вакиллари ўртасидаги мулоқотлар (PPD — Public-Private Dialogue) муҳим аҳамият касб этади. PPD қарашлар, устуворликлар, мақсадлар ва ғояларни алмашиш учун ҳукумат ва хусусий сектор ўртасидаги расмий ёки норасмий очиқ мулоқот механизми ҳисобланади. Мазкур ёндашув маҳаллий манфаатдор томонларни қарорлар қабул қилиш жараёнларига жалб қилиш ва ҳудудий ривожланиш ташаббусларида ўз сўзларини айтишга имкон беради.

PPD ривожланаётган мамлакатларда яқин тарихда пайдо бўлган амалиёт бўлиб, Николас Пинауднинг таъкидлашича, бу мамлакатларда 1990-йилларгача нодавлат манфаатдор томонлар, айниқса, тадбиркорлар билан ҳамкорлик ўрнатишга аҳамият қаратилмаган. Бенжамин Херзберг ва Андрю Райт 40 та давлат бўйича олиб борган тадқиқотларида PPD орқали ишлаб чиқилган ислоҳотлар самаралироқ амалга оширилишини аниқлашган.

PPD амалиётини жорий этиш қатор мамлакатларда иқтисодий самарадорликни оширишга хизмат қилган. Жаҳон банки гуруҳининг 2009-йилги шарҳида 50 дан ортиқ турли соҳаларда амалга оширилган 30 га яқин PPD натижасида хусусий секторда 400 миллион доллардан кўпроқ маблағ тежалгани таъкидланади.

1998-йилда Мисрда Боғдорчилик экспортини яхшилаш уюшмаси ташкил этилиб, PPD ўтказиш амалиёти йўлга қўйилиши билан 2000-2008 йиллар оралиғида мамлакатнинг цитрус сектори экспорти ҳажми 5 баробар, қиймати эса 14 баробар ошган.

Испанияда Барселона 22@ PPD ташаббуси 10 йилдан камроқ вақт ичида 1500 дан ортиқ компанияларни жалб қилди ва 45 мингга яқин иш ўринлари яратди. «Empresaris pel Solsonès» уюшмаси (Солсонес учун тадбиркорлар), маҳаллий тадбиркорлар ва ҳудуд вакиллари ҳамкорлигида қишлоқ туризмига қаратилган турли ҳаракатлар натижасида эса 1996-2006 йилларда Солсонесда аҳоли жон бошига ЯҲМ 2 баробар ортди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 8-июлдаги “Ҳудудларнинг иқтисодий салоҳиятини рўёбга чиқариш ва бўш ер участкаларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-245-сонли қарорида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) ва Германия халқаро ҳамкорлик ташкилоти (GIZ) билан ҳамкорликда ҳудудларни комплекс иқтисодий ривожлантириш мастер-режаларини ишлаб чиқиш белгиланган.

Мастер-режаларни ишлаб чиқиш жараёнида пастдан юқорига ёндашуви (bottom-up approach) қўлланмоқда. Анъанавий юқоридан пастга методидан (top-down approach) фарқли равишда пастдан юқорига ривожланиш ёндашувида индивидуал ёки маҳаллий даражадан бошлаб каттароқ тузилмаларни қуришга урғу берилади. Мазкур ёндашув маҳаллий манфаатдор томонларни қарорлар қабул қилиш жараёнларига жалб қилиш ва ҳудудий ривожланиш ташаббусларида ўз сўзларини айтишга имкон беради. Ушбу услуб асосида ҳудудларни ривожлантириш драйверларини аниқлашда инструмент сифатида давлат-хусусий сектор мулоқотларидан (PPD — Public Private Dialogue) фойдаланилмоқда.

Бугунги кунда МҲТИ ва GIZ ҳамкорлигида мастер-режалар доирасида амалга ошириладиган лойиҳалар ва чора-тадбирлар банкини шакллантириш мақсадида Булунғур, Каттақўрғон, Хива ҳамда Ҳазорасп туманларида давлат-хусусий сектор мулоқотлари ўтказилди. Таъкидлаш лозимки, PPD жараёнида шакллантирилган чора-тадбирлар амалиётга жорий қилина бошлади. Жумладан, Булунғур туманининг мастер-режаси доирасида туманда «Помидор сайли» ўтказилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×