19 C
Узбекистан
Четверг, 19 сентября, 2024

Тўпаланг дарёси бўйида “Зарчоб-1A” кичик ГЭСи ишга тушди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,810участниковПодписаться
- Advertisement -

Станция йилига 13 млн кВт соат электр ишлаб чиқаради ва 4750 та хонадонни таъминлайди. 30 август куни Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида “Зарчоб-1А” кичик ГЭСи фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда “Ўзбекгидроэнерго” матбуот хизмати хабар берди.

Тўпаланг дарёси бўйида жойлашган “Зарчоб-1А”нинг қуввати 3 МВт га тенг, йилига ўртача 13,3 миллион кВт соат электр энергияси ишлаб чиқаради. Таъкидланишича, ушбу кичик ГЭС ишга туширилиши натижасида тўртинчи марта дарё суви гидроагрегатлар орқали ўтказилиб, электр энергия ишлаб чиқарилмоқда.

ГЭСни қуриш лойиҳаси қиймати — 3,33 миллион доллар. Уни ишга тушириш орқали янги 5 та ишчи ўрни яратилди. ГЭСни қуриш ишлари Gidro Texnik МЧЖ томонидан бажарилди. Унга френцис туридаги 1 та вертикал гидроагрегат ўрнатилди. Ҳисоб-китобларга кўра, “Зарчоб-1А” ишлаб чиқарадиган электр энергияси 4750 та хонадонни таъминлайди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентдаги хонадонлардан бирида ёнғин чиқди

Тошкент шаҳар Учтепа туманида хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди. ФВБ ҳолат юзасидан маълумот берди. Билдирилишича, кеча, 18 сентябрь куни соат 15:09 да Тошкент шаҳри Учтепа тумани Тақачи кўчасида жойлашган шахсий хонадонда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида пойтахт ФВБга хабар келиб тушган. Ёнғин қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 15:14 да етиб борган, соат 15:42 да ёнғин қуршаб олиниб, соат 15:50 да ўчирилган. “Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар йўқ. Айни вақтда ҳодиса сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда”, дейилади хабарда. Эслатиб ўтамиз, 18 сентябрь куни тонгги соат 07:28 да Олмазор тумани Уста Ширин кўчасида жойлашган мебель ишлаб чиқариш корхонасида, соат 10:01 да Учтепа тумани Алмоний кўчасида жойлашган тикувчилик корхонасида ёнғин содир бўлган эди.

Больше похожих статей

×