7.3 C
Узбекистан
Среда, 27 ноября, 2024

Уйқу дориларнинг зарарлари кўп, аммо бу сафар олимлар унинг фойдасини кашф қилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

«UCLA Health» томонидан олиб борилган тадқиқот шуни кўрсатадики, уйқусизликни даволашда ишлатиладиган дори опиоидларга (морфин ва фентанил каби кучли оғриқ қолдирувчи воситаларни ўз ичига олган дори тури бўлиб, ўзига қарам қилиш хусусиятига эга – таҳрир) қарамликнинг олдини олишга ёрдам беради. 

Тадқиқотга кўра, уйқусизликка қарши дорилар суворексант сичқонларда опиоидларга қарамликни блокировка қилиши ва оғриқни енгиллаштириши мумкинлиги аниқланган. Ушбу кашфиёт доимий тарзда оғриқни енгиллаштирувчи дориларга муҳтож бўлган одамлар учун хавфсизроқ вариант ҳисонланади.

Одамларда гипокретиннинг ажралиши ёқимли машғулотлар пайтида юқори ва оғриқ ёки қайғу пайтида паст бўлади. Тадқиқот шуни кўрсатдики, суворексант миядаги опиоидларга қарамлик билан боғлиқ ўзгаришларнинг олдини олади.

«Nature Mental Health» журналида чоп этилган тадқиқот шуни кўрсатдики, суворексант сичқонларда ишлатиладиган паст дозаларда уйқучанликка олиб келмасдан, гиёҳвандлик билан боғлиқ мия ўзгаришларини олдини олади. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, препарат гипокретин нейронларида опиоидлар келтириб чиқарадиган ўзгаришларнинг олдини олган ва мия яллиғланишини камайтираган. 

Ушбу илмий изланиш муаллифи доктор Жером Сигел оғриқни хавфсиз даволашга шошилинч эҳтиёж борлигини таъкидлади. Унинг айтишича, АҚШда ҳар йили 80 мингдан ортиқ одам опиоидларнинг ҳаддан ташқари дозаси туфайли нобуд бўлади. Бу автоҳалокат ёки қуролдан ўлимдан кўпроқ деганидир. 

Тадқиқотларда 14 кун давомида морфин берилган 170 та сичқон, шунингдек, опиоидлардан фойдаланиш бузилиши бўлган ва бўлмаган одамларнинг ўлимдан кейинги миялари ўрганилди. Доктор Сигел ушбу кашфиётнинг потенциал таъсирини таъкидлаб, агар суворексант одамларда худди шундай таъсир қилса, у гиёҳвандлик хавфисиз кучли оғриқларни даволаш усулини таъминлаши мумкингини қайд этди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Олмаотада автобус ва тепловоз тўқнашиб кетди

Олмаотада (Қозоғистон) тепловоз ва автобуснинг тўқнашиб кетиши оқибатида олти киши жароҳатланди. Бу ҳақда шаҳар полиция бошқармаси маълум қилди, дея ёзмоқда "report.az".  Ҳодиса...

Больше похожих статей

×