7.3 C
Узбекистан
Среда, 27 ноября, 2024

Президентга геология соҳасидаги ишлар ҳақида ахборот берилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Президент Шавкат Мирзиёев 9 июль куни геология соҳасидаги ишлар ва инвестиция лойиҳалари ижроси билан танишди.

Мутасаддилар йил бошида белгиланган вазифаларнинг бажарилиши юзасидан ахборот берди.

Жумладан, ўтган 6 ойда қарийб 3 миллион тонна кўмир қазиб олинган.  “Шарғункўмир” акциядорлик жамиятида механизациялашган ерости комплекслари тўлиқ ишга туширилиб, кўмир қазиб чиқариш бир кеча-кундузда 3,5 минг тоннага етказилган.

Иккинчи ярим йилликда яна 5 миллион тоннадан зиёд кўмир қазиб олиниши режалаштирилган. Шундан 1,8 миллион тонна иссиқлик электр станцияларига, 1 миллион тоннадан ортиғи аҳолига, 540 минг тонна ижтимоий муассасаларга етказиб берилади, 1,8 миллион тонна маҳаллий кўмир биржа савдоларига чиқарилади.

Умуман, бу йил кўмир қазиб чиқариш ўтган йилга нисбатан 1,4 миллион тоннага кўп бўлиб, импорт ҳажми сезиларли қисқаради.

Тармоқда қатор инвестиция лойиҳалари ҳам амалга оширилмоқда. Хусусан, Нишбош конини ўзлаштиришга Хитойнинг “Henan” компанияси 400 миллион доллар тўғридан-тўғри инвестиция киритиши кўзда тутилган. Бу лойиҳа самарасида ерости усулида йилига 8 миллион тоннагача кўмир қазиб чиқариш ва шундан 5 миллион тоннасини бойитиш режалаштирилган.

Юртимизда каолиннинг ҳам катта захираси мавжуд. Ҳозирда конларни ўзлаштиришга жалб қилинган тадбиркорлар томонидан 396 минг тонна маҳсулот қазиб олинмоқда. Бу жуда кам.

Шу боис 2024-2025 йилларда Геология дастури доирасида 7 та кон ташаббускорларга таклиф этилади ва бу орқали қазиб олиш ҳажми 2 миллион 700 минг тоннага етказилади.

Тошкент вилоятидаги “Апартак-3” кони негизида Туркиянинг “Bab Energy ve Petrol Urunleri A.S.” компанияси билан ҳамкорликда иш олиб борилмоқда. 15 миллион долларлик мазкур лойиҳа натижасида 40 та янги иш ўрни яратилиб, йилига 70 минг тонна бойитилган каолин тайёрланади.

Шу йил 29 апрель куни бўлиб ўтган йиғилишда давлатимиз раҳбари саноат учун муҳим минераллар масаласига алоҳида эътибор қаратган эди. Шундан сўнг, бу йўналишга ихтисослашган “Ўзбекистон технологик металлар комбинати” акциядорлик жамияти ташкил этилди. Илмий ва технологик тадқиқот ҳамда геология-қидирув ишларига қаратилган 40 миллион долларлик 34 та лойиҳа ишлаб чиқилди.

Бу тармоққа етакчи хорижий компаниялар ва малакали экспертларни жалб қилиб, ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш чоралари кўрилмоқда. Жумладан, ўтган ойда Корея Республикаси Президентининг мамлакатимизга ташрифи доирасида “KIGAM” институти билан ноёб минералларни излаш, технологик тадқиқотлар ўтказиш ва рақамлаштириш бўйича 10 миллион долларлик грант лойиҳаси юзасидан келишув имзоланди.

Хитой Халқ Республикаси билан ҳамкорликдаги умумий қиймати 800 миллион долларлик лойиҳаларнинг бориши ҳақида ҳам ахборот берилди.

Давлатимиз раҳбари геология-қидирув ишларини кенгайтириш, олинган хомашёлардан қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича кўрсатмалар берди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон меҳнат бозорида савдо соҳаси, хусусан онлайн савдо соҳасида мутахассисларга талаб энг юқори

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари маҳаллий меҳнат бозорида ишчи кучига бўлган талабни...

Больше похожих статей

×