28.9 C
Узбекистан
Вторник, 5 августа, 2025

Тошкентда 2,1 тонна гиёҳвандлик воситалари ёқиб юборилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,690участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида ноқонуний муомаладан мусодара қилинган 2 тонна 158,4 кг дан зиёд гиёҳвандлик воситалари ёқиш йўли билан йўқ қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Божхона қўмитаси хабар берди.

Маълум қилинишича, «26 июнь — Халқаро гиёҳвандлик воситаларини суиистеъмоли ва ноқонуний айланишига қарши курашиш» куни муносабати билан ташкил қилинган тадбирда қуйидаги таркибдаги гиёҳвандлик воситалари ёқиб юборилган:

  • 37,5 кг героин;
  • 184,6 кг опий;
  • 413,8 кг гашиш;
  • 28,58 гр кўкнор бошоғи;
  • 95,9 кг кўкнор сомони;
  • 11,2 кг кўкнор ўсимлиги кўсаклари;
  • 424,7 кг марихуана;
  • 961,3 кг каннабис;
  • 18,73 гр каннабис мойи;
  • 347,85 гр тетрагидроканнабинол;
  • 6,48 гр кокаин ҳамда турли хилдаги психотроп ва психофаол моддалар, синтетик гиёҳвандлик воситалари.

Қўшимча қилинишича, Божхона органлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда 2023 йилда амалга оширилган тадбирлар натижасида аниқланган жами 785 та ҳолатда 9 тонна 179,4 кг гиёҳвандлик воситалари, 17 772 дона психотроп моддалар, 827,3 гр прекурсорлар ҳамда 197 594 дона ва 109 кг 170,353 гр кучли таъсир қилувчи моддалар мусодара қилинган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўқитувчиларни “ремонт”га мажбурлаган директор 41 млн сўм жаримага тортилди

Аввалроқ 42-мактабда ўқитувчилар мажбуран мактаб таъмирига жалб қилингани, айрим педагоглар ҳатто таътил пайтида девор сувоқ қилишга мажбур бўлгани ҳақида...

Больше похожих статей

×