14.2 C
Узбекистан
Суббота, 28 сентября, 2024

Тошкентда йўловчи автобуси ёниб кетди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,860участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкент шаҳри Сергели туманида «Mercedes-Benz» русумли автобус тўлиқ ёниб кетди. Пойтахт ИИББ ЙҲХБ ҳодиса юзасидан дастлабки маълумотларни тақдим етди.

Маълум қилинишича, бугун, 15 июнь куни соат 11:35 ларда Сергели тумани Лутфикор кўчасида «Mercedes-Benz» русумли транспорт воситасида ёнғин келиб чиққан.

Аланга туман ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган.

«Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ», дейилади ЙҲХБ хабарида.

Қўшимча қилинишича, ҳозирда мазкур ҳодиса юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ёнғин юзага келишининг сабаблари ва зарар миқдорига аниқлик киритилмоқда.

«Ко дну»нинг ёзишича, ушбу автобус 132-йўналишда ҳаракатланган.

Эслатиб ўтамиз, бугун , 15 июнь куни соат 11:30 ларда Учтепа тумани ТХАЙ кўчаси 18- автобуслар саройи қаршисида « Mercedes — Benz » транспорт воситасининг салон қисмидаги электр симларида қисқа туташув бўлганлиги сабабли , ёнғин келиб чиқиши оқибатида тўлиқ ёниб кетганди .

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Президент бир гуруҳ ўқитувчи ва мураббийларни мукофотлади

Президент “Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонни имзолади....

Больше похожих статей

×