14.3 C
Узбекистан
Суббота, 28 сентября, 2024

Ҳиндистон авиакомпанияси Тошкентга парвозлар сонини кўпайтиради

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,850участниковПодписаться
- Advertisement -

17 августдан бошлаб Ҳиндистоннинг «IndiGo» авиакомпанияси Деҳли-Тошкент-Деҳли йўналиши бўйича мунтазам йўловчи қатновлари сонини ҳафтасига тўрт мартадан етти мартагача оширмоқда. Бу ҳақда Uzbekistan Airports Матбуот хизмати хабар берди.

Парвозлар ҳар куни Airbus 320 русумидаги самолётларда амалга оширилади.

Қайд этилишича, «IndiGo» авиакомпанияси 2023 йил 22 сентябрдан Ўзбекистонга мунтазам парвозларни бошлаган. Бунга қадар Ҳиндистон авиакомпанияси душанба, сешанба, пайшанба ва шанба кунлари парвозларни амалга оширади.

«IndiGo» — бош қароргоҳи Гургаонда (Ҳиндистон) жойлашган ҳинд хусусий арзон авиакомпанияси. Компания доимий рейслар ва самолётлар сони бўйича мамлакатдаги энг йирик авиаташувчи ҳисобланади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Саида Мирзиёева Дубай валиаҳди билан учрашув ўтказди

Саида Мирзиёева 27 сентябрь куни БАА бош вазири ўринбосари, мудофаа вазири, Дубай амирлиги валиаҳди шайх Ҳамдан бин Муҳаммад бин...

Больше похожих статей

×