40.7 C
Узбекистан
Вторник, 18 июня, 2024

Марказий банк Ўзбекистонда асосий ставкани яна ўзгаришсиз қолдирди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,440участниковПодписаться
- Advertisement -

Марказий банк бошқаруви 13 июндаги йиғилишда асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, май ойида умумий инфляция уй хўжаликлари учун энергия ресурслари нархлари оширилиши ҳисобига тезлашиб, йиллик 10,6 фоизни ташкил этди. Энергия нархлари таъсирисиз инфляция даражаси озиқ-овқат товарлари инфляциясининг сезиларли мавсумий пасайиши ҳисобига 6,8 фоиз доирасида шаклланди.

Умумий инфляцияга монетар омиллар таъсири камайиб бориши ҳисобига базавий инфляция динамикасининг пасаювчи тенденцияси давом этиб, май ойида 6,3 фоизга тенг бўлди. Хизматлар базавий инфляцияси йил бошидан бир оз пасайиб, йиллик 8,8 фоизни ташкил этди.

Инфляциянинг барқарор компонентларида пасаювчи тенденциянинг давом этиши базавий инфляциянинг секинлашиши кенг қамровли тус олаётганини кўрсатмоқда. Хусусан, истеъмол саватидаги 70 фоиздан ортиқ товар ва хизматларда нархлар ўсиши ўтган йилдаги кўрсаткичларга нисбатан секинлашган.

Апрель ойидаги энергия тарифлари ўзгариши борасидаги муҳокамалар ҳамда айрим солиқ имтиёзларининг бекор қилиниши таъсирида аҳоли ва тадбиркорларнинг инфляцион кутилмалари ошиб, мос равишда 14,0 ва 13,3 фоизга тенг бўлди. Май ойида аҳоли кутилмалари 14,0 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолган бўлса, тадбиркорларнинг кутилмалари 12,7 фоизгача пасайди. Тарифлар ўзгаришининг инфляцион кутилмаларга таъсири дастлаб прогноз қилинганидан кўра пастроқ шаклланмоқда.

“Бу, ўз навбатида, макроиқтисодий ривожланиш кўрсаткичлари ва йил якунида инфляция даражасининг асосий сценарий прогнозлари доирасида бўлишига хизмат қилади”, — дейилади Марказий банк хабарида.

Марказий банк асосий ставкаси — инфляцион таргетлаш режими доирасида пул-кредит сиёсатини юритишнинг асосий инструменти бўлиб, Марказий банкнинг тижорат банклари билан амалга оширадиган пул-кредит операциялари бўйича мўлжал фоиз ставкаси ҳисобланади. Ушбу ставкани ўзгартириш орқали Марказий банк иқтисодиётда нархлар барқарорлигини таъминлаш учун зарур бўлган пул-кредит шароитларини белгилаб боради.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Хоразмдаги бозорда ёнғин содир бўлди

Ҳазорасп туманидаги бозорда ёнғин содир бўлди. Ҳолат юзасидан Хоразм вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумот берди. Қайд этилишича, 18 июнь куни соат...

Больше похожих статей

×