Жорий йилнинг 13 июнь куни соат 01:00 ларда Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасида инсон ўлими билан якунланган ЙТҲ содир бўлди.
ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, ҳайдовчи 1997 йилда туғилган М.А. бошқарувида бўлган Малибу-2 русумли автомашинаси, ҳайдовчи 1992 йилда туғилган А.З. бошқарувида бўлган Лаcетти русумли автомашинаси ҳамда 1991 йилда туғилган П.Л. бошқарувидаги бўлган ЛАДА русумли автомашиналари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ натижасида Малибу-2 автомашина ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.