Ўзбекистонга ташриф буюрган Рамзан Қодиров Кўкча масжиди ва Шайх Зайнуддин қабристонини зиёрат қилди. Бу ҳақда у ижтимоий тармоқ саҳифасида маълум қилди.
«Делегациямиз билан биринчи ташриф қилган жойларимиздан бири Кўкча масжиди ва Шайх Зайниддин қабристони бўлди. Бу ерда Ахмат Ҳожининг ҳурматли устози ва оиламизнинг яқин дўсти Имом ал-Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ректори Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф дафн этилган. У отам учун жуда азиз инсон эди, уни жуда ҳурмат қилган», — деб ёзади Қодиров.
Шундан сўнг делегация “Мўйи Муборак” мадрасаси жойлашган Ҳазрати Имом диний-тарихий мажмуасини зиёрат қилди. Шунингдек, меҳмонлар Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан барпо этилаётган “Ислом цивилизацияси маркази” мажмуасига ҳам ташриф буюрди. Унинг очилишида иштирок этишига умид билдирди.