Ўзгидрометнинг хабар беришича, жорий йилнинг 23-26 май кунлари Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Унга кўра, эртага, 23 май куни чўл ҳудудларда, 24-26 май кунлари эса республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда.
Кучли ёмғирлар ёғиши сабабли, жорий йилнинг 23-26 май кунлари республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши хавфи бор. Республика ҳудуди бўйича ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли юқори, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.
«Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз», дeйилади хабарда.