17.9 C
Узбекистан
Суббота, 18 мая, 2024

Ўзбекистон давлат ташкилотлари ходимлари Малайзияда малака оширди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,330участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон давлат ташкилотлари ходимлари Малайзия техник ҳамкорлик дастури (MTCP) доирасида Куала-Лумпур шаҳрида ташкил этилган махсус ўқув курсини муваффақиятли тамомлади.

22-30 апрель кунлари бўлиб ўтган ўқувлар Малайзия Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Дипломатия ва ташқи алоқалар институти томонидан илк бор Марказий Осиё давлатлари вакиллари учун ташкил қилинди.

Унда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон давлатларидан вакиллар қатнашди.

Ўқув машғулотлари иқтисодий дипломатия, халқаро муносабатлар, икки ва кўп томонлама ҳамкорлик, халқаро музокаралар, инқирозларни бошқариш, ижодий иқтисодиёт каби мавзуларни қамраб олди.

Тадбирлар доирасида Ўзбекистонда барча жабҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, «Ўзбекистон – 2030» стратегиясининг мазмун-моҳияти, мамлакатнинг инвестициявий ва туризм салоҳияти бўйича тақдимотлар ўтказилди.

Мазкур курс жорий йилдаги республика вакиллари учун Малайзияда ташкил этилган илк ўқув дастуридир. Бугунги кунга қадар MTCP курсларида 816 нафар ўзбекистонлик мутахассислар малака оширган.

Малайзия техник ҳамкорлик дастури ривожланаётган ҳамкор мамлакатларда инсон капиталини ривожлантириш мақсадида 1980 йилда ташкил этилган. Дастур Малайзия ТИВ тасарруфида фаолият юритади. Техник кўмак доирасида давлат идоралари ва олий таълим муассасалари вакиллари учун турли йўналишларда ўқув ва малака ошириш курслари ташкил этилади.

Дипломатия ва ташқи алоқалар институти 1991 йилда ташкил топган. Институтнинг асосий вазифаси Малайзия дипломатлари, халқаро ва маҳаллий мутахассислар учун дипломатиянинг турли йўналишлари бўйича малакасини оширишдан иборат.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

АҚШ Давлат котиби ўринбосари Узра Зея Ўзбекистонга ташриф буюради

АҚШ Давлат котибининг фуқаролик хавфсизлиги, демократия ва инсон ҳуқуқлари бўйича ўринбосари Узра Зея 19—23 май кунлари Остона ва Тошкентга...

Больше похожих статей

×