- Advertisement -
Бу ҳақда Хоразм вилояти прократураси хабар берди.
Жорий йилнинг 17 апрель куни содир бўлган. Урганч шаҳрининг «Ҳамжиҳатлик» маҳалласида яшовчи 1986 йилда туғилган аёл ўзига олдиндан таниш бўлган 1975 йилда туғилган аёлни қўнғироқ орқали уйига таклиф қилган. Уйда улар ўртасидаги пул олдиси сабаб низо келиб чиққан. Натижада, мезбон аёл меҳмон аёлни рўмол билан бўйнидан бўғиб ўлдирган.
У марҳуманинг мурдасини уйининг ҳовлисига чуқур кавлаб, кўмиб юборган.
Айни вақтда гумонланувчи аёл қўлга олинган.
Ҳодиса юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.