7.1 C
Узбекистан
Суббота, 30 ноября, 2024

Сурхондарёда аттракционнинг тросси узилиб кетиши натижасида тўрт киши жароҳатланган

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,070участниковПодписаться
- Advertisement -

Ижтимоий тармоқларда 16 апрель куни Термиз шаҳрида Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг маъмурий биноси олдида жойлашган истироҳат боғида аттракционнинг тросси узилиб кетиши натижасида 4 нафар болажонлар тан жароҳати олганлиги тўғрисида маълумот тарқалганди. Бу ҳақда Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2024 йил 16 апрел куни Термиз шаҳрида жойлашган “Termiz avenue park” МЧЖга қарашли “Bolajon” номли маданият ва истироҳат боғида ўрнатилган аттракционда ўриндиқ синиб, ерга қулаб тушган. Оқибатда тўрт нафар фуқаро турли даражада тан жароҳат олган.

“Аттракцион мавсум олдидан тўлиқ техник шаҳодат синовларидан ўтказилмаган. Уни тайёрлаш ва уни техник текширувдан ўтказиш учун тақдим этиш аттракционларнинг соз ҳолати ва улардан хавфсиз фойдаланиш учун масъул бўлган шахс тайинланмаган, мавсумга тайёрлиги тўғрисидаги далолатнома тузилмаган. Мавсум олдидан аттракциондан фойдаланиш учун рухсатнома олмасдан ундан фойдаланилган”, дейилади хабарида.

Маълум қилинишича, жароҳатланганлар 11 ва 15 ёшли қизлар ҳамда 27 ва 29 ёшли аёллар бўлган. Улардан икки нафари Қозоғистон фуқаролари бўлишган.

Жароҳатланганлар Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Сурхондарё филиалига ётқизилган.

«Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш учун Истироҳат боғлари аттракционларни назорат қилиш бўлими томонидан объектлар жойига чиқиб ўрганилади», дейилади кўмита хабарида. 

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

“Қишлоқ хўжалигини барқарор механизациялаш стратегиясини ишлаб чиқишни қўллаб-қувватлаш” бўйича халқаро семинар

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги (ФАО) томонидан Қишлоқ хўжалиги билан ҳамкорликда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан,...

Больше похожих статей

×