7.1 C
Узбекистан
Суббота, 30 ноября, 2024

Ўзбекистонда яна бир болалар сиропи дорихоналардан қайтариб олинмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,070участниковПодписаться
- Advertisement -

Ижтимоий тармоқларда «Rinotin kids» маҳсулоти тўғрисидаги хабарлар тарқалмоқда.

Санэпидқўмита Ахборот хизмати хабарига кўра, маҳсулотнинг рухсатномаси бекор қилинди.

Маълум қилинишича, Санэпидқўмита мутахассислари томонидан ушбу ҳолат юзасидан қонун доирасида ўрганиш ишлари олиб борилиб, аҳоли орасида овқатдан заҳарланиш ҳолатлари келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида сироп маҳсулотларига берилган рухсатномалар бекор қилинди.

Шу билан биргаликда “CYNERGY PHARMCO” масъулияти чекланган жамиятига республика ҳудудларидаги барча савдо тармоқлари ҳамда дорихоналардаги “Rad Gida Laboratuvarive Ilac Sanayi Ticaret Limited” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган  “Rinotin kids” сироп маҳсулотларини қайтариб олиш топшириғи берилиб, ижроси назорат остига олинди. Бугунги кун ҳолатига корхона томонидан 28 та дорихоналардан маҳсулотлар қайтариб олинди. Мазкур ҳолат юзасидан профилактик тадбирлар давом эттирилмоқда.

“Ҳурматли фуқаролар биологик қўшимчаларни харид қилишдан аввал уларнинг хавфсизлиги текширилганлиги тўғрисидаги маълумотларни  Санэпидқўмитанинг sanepid.uz сайтига жойлаштирилган электрон каталог орқали текшириб олишингизни тавсия қиламиз.

Эслатиб ўтамиз, агар сиз кундалик турмушда белгиланган санитария-қоида ва меъёрлари бузилиш ҳолатларига дуч келсангиз @Sanepidmurojaatbot га мурожаат қилишингиз мумкин”, — дейилади хабарда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

“Қишлоқ хўжалигини барқарор механизациялаш стратегиясини ишлаб чиқишни қўллаб-қувватлаш” бўйича халқаро семинар

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги (ФАО) томонидан Қишлоқ хўжалиги билан ҳамкорликда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан,...

Больше похожих статей

×