6.8 C
Узбекистан
Суббота, 30 ноября, 2024

Президент транспорт ва қурилиш лойиҳалари тақдимоти билан танишди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,070участниковПодписаться
- Advertisement -

Президент Шавкат Мирзиёев 16 апрель куни транспорт ва қурилиш лойиҳалари тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, сўнгги йилларда Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти модернизация қилиниб, йўловчиларга шароит яхшиланди. Хизмат турлари, рўйхатдан ўтказиш ва самолётга чиқиш йўлаклари кўпайтирилди. Умуман, уч йиллик реконструкция ишлари натижасида пойтахт аэропортининг жўнаб кетиш терминали майдони 56 минг квадрат метрдан 80 минг квадрат метргача кенгайди.

Ҳозирги кунда аэропортдаги учиб кетиш терминали реконструкция қилинмоқда. Бу уч босқичда амалга оширилиб, рўйхатдан ўтказиш, божхона ва хавфсизлик имкониятлари кенгайтирилади. Натижада йўловчиларга хизмат кўрсатиш қуввати соатига 1 минг 200 кишидан 2 минг 400 нафарга етади.

Шунингдек, Тошкент халқаро аэропортида янги карго терминалини қуриш режалаштирилган. Бунинг самарасида юкларга сифатли хизмат кўрсатиш қуввати 300 тоннага етади.

Маълумки, 2022 йил 29 августда Урганч шаҳрида Ал-Хоразмий шаҳарчаси қурилишига пойдевор қўйилган эди. У ерда кўп қаватли уйлар, мактаб ва боғчалар, спорт ва маданият марказлари, хиёбонлар, технопарк ва бошқа мажмуалар барпо этилади. Хусусан, шаҳарча марказида Ал-Хоразмий университети қурилади.

Лойиҳага кўра, бу олийгоҳда математика ва табиий фанлар, информатика, муҳандислик факультетлари бўлади, 4 минг талаба таълим олади. Университет қошида истеъдодли болалар учун ихтисослашган мактаб ҳам бўлади. Шу тариқа, бу ерда ўқиш, илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграцияси йўлга қўйилиб, таълим кластери яратилади.

Тақдимотда университет концепциясини бойитиш бўйича фикр алмашилди. Ёшларнинг тадқиқотлари учун замонавий лабораториялар ташкил этиш, стартап лойиҳаларини тижоратлаштириш, рақамли технологиялар ва киберспорт йўналишларини жорий қилиш муҳимлиги таъкидланди.

Яна бир мутафаккир бобомиз Абу Райҳон Беруний ҳам халқимизнинг фахру ғурури. Унинг ҳаёт йўллари, жаҳон илм-фанига қўшган беқиёс ҳиссасини улуғлаш мақсадида, Президентимиз ташаббуси билан, Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани марказида музей ташкил этиш режалаштирилган. У икки қаватли бўлиб, энг илғор қурилмалар билан жиҳозланиши, интерфаол усуллар қўлланилиши мўлжалланган. Музей олдидаги хиёбонда Берунийнинг муаззам ҳайкали ўрнатилади.

Тақдимотда мазкур лойиҳалар бўйича бир нечта таклифлар кўриб чиқилди. Мутасаддиларга лойиҳаларни такомиллаштириш, қулайликларни ошириш ва сифатли қуриш бўйича кўрсатмалар берилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

“Қишлоқ хўжалигини барқарор механизациялаш стратегиясини ишлаб чиқишни қўллаб-қувватлаш” бўйича халқаро семинар

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги (ФАО) томонидан Қишлоқ хўжалиги билан ҳамкорликда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан,...

Больше похожих статей

×