23.2 C
Узбекистан
Вторник, 30 апреля, 2024

2023-йилда Ўзбекистонда 15,5 миллион тонна цемент ишлаб чиқарилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,280участниковПодписаться
- Advertisement -

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари томонидан 2017-2023 йилларда Ўзбекистонда цемент саноатининг ривожланиш динамикаси ўрганилди.

2017-йилда мамлакатимизнинг 5 та ҳудудида жойлашган 12 та корхонада 8,9 миллион тонна цемент ишлаб чиқарилганди. Цементга талабнинг юқорилиги, бозорни ривожлантиришнинг катта салоҳияти ва қулай ишбилармонлик муҳитини яратишга қаратилган давлат сиёсати соҳага янги инвесторлар эътиборини тортди.

2017-2023 йилларда турли ҳудудларда энергия тежовчи “қуруқ” технологиялар асосида 25 та янги цемент ишлаб чиқариш қувватлари ташкил этилди ва уларнинг умумий қуввати 26,6 миллион тоннага етди.

2023-йилда Ўзбекистонда 15,5 миллион тонна цемент ишлаб чиқарилди ва аҳоли жон бошига тўғри келадиган цемент миқдори 431 кг га етди. Бу кўрсаткич 2022-йилда дунё миқёсида 510 килограммни, Хитойда 1490 килограммни, Саудия Арабистонида 1460 килограммни, Вьетнамда 1220 килограммни, Туркияда 980 килограммни, Россияда 420 килограммни, АҚШда 280 килограммни ташкил қилган.

2023-йилда цемент ишлаб чиқариш ҳажми 2017-йилдагига нисбатан 74,1 фоизга, аҳоли жон бошига ишлаб чиқариш эса 55,6 фоизга ошди. Бу эса бозордаги талаб ва эҳтиёжлар тўлиқ таъминланмаганлигини кўрсатмоқда.

«Ўзбекистон — 2030» стратегиясида 2030-йилга қадар иқтисодиёт ҳажмини 2 баробарга кўпайтириш, шу жумладан маҳаллий хомашё базасидан самарали фойдаланиш, технологик ва инфратузилма инвестицияларини амалга ошириш белгиланган.

Ушбу вазифаларни бажариш учун цемент саноатида қуйидагиларни таъминлаш кўзда тутилган:
➖ мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш;
➖ “яшил”, энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш;
➖ ички ва ташқи бозорда талаб юқори бўлган махсус цемент турларини ишлаб чиқаришни сезиларли даражада ошириш;
➖ харажатларни камайтириш ва меҳнат унумдорлигини ошириш.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Болалар орасида саратон касаллигини даволаш бўйича янги келишув имзоланди — ССВ

Пойтахтимизда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Ўзбекистоннинг Болаларни саратон касаллигидан даволаш учун дори воситалари билан...

Больше похожих статей

×