- Advertisement -
16 апрель куни Россия ҳудудида қонуний вакиллари (ота-оналари) бўлмаган ва ёрдамга муҳтож болалар Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Элчихона Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари вакиллари билан биргаликда 17 нафар вояга етмаган болани ватанга қайтаришда ёрдам кўрсатди. Элчихона томонидан уларга қайтиш учун бепул сертификатлар берилган.
“Қайтарилган барча болалар яқин қариндошларига ёки мамлакатдаги махсус болалар муассасаларига васийлик қилиш учун топширилади”,– дейилади хабарда.