- Advertisement -
Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида автобус ариққа тушиб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 15 апрель куни соат 17:00 ларда Шароф Рашидов тумани «Қўшкўприк» маҳалласи ҳудудидан ўтган автомобиль йўлида йўловчи ташувчи автобус ариққа тушиб кетган.
Олиб борилган суриштирувлар натижасида автобус ичида йўловчилар бўлмагани аниқланган. Ҳайдовчига эса биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.