6.8 C
Узбекистан
Суббота, 30 ноября, 2024

Шавкат Мирзиёев Тожикистонга боради

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,070участниковПодписаться
- Advertisement -

Ташриф чоғида икки томонлама ҳамкорлик ва икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 18-19 апрель кунлари расмий ташриф билан Тожикистонга бориши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Тожикистондаги элчихонаси Asia Plus’га маълум қилган.

Таъкидланишича, ташриф чоғида икки томонлама ҳамкорлик ва икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Сирожиддин Муҳриддин Тошкентда «Марказий Осиё – Араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши» стратегик мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг иккинчи йиғилиши доирасида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов билан учрашган.

Учрашувда томонлар икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари ҳамда халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни муҳокама қилдилар.

Томонлар Ўзбекистон Президентининг Тожикистонга давлат ташрифига тайёргарлик кўриш билан боғлиқ масалаларни ҳам кўриб чиқдилар, дея хабар берди Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги. 

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

“Қишлоқ хўжалигини барқарор механизациялаш стратегиясини ишлаб чиқишни қўллаб-қувватлаш” бўйича халқаро семинар

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги (ФАО) томонидан Қишлоқ хўжалиги билан ҳамкорликда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан,...

Больше похожих статей

×