33.2 C
Узбекистан
Четверг, 22 мая, 2025

Тошкент ва Сирдарёда “Ижтимоий такси” лойиҳаси жорий этилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,580участниковПодписаться
- Advertisement -

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Тошкент ва Сирдарёда пилот сифатида “Ижтимоий такси” лойиҳаси жорий этилишини маълум қилди

Қайд этилишича, лойиҳа ногиронлиги бўлган, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини қўллаб-қувватлаш, уларнинг транспорт хизматларидан қулай фойдаланиши ва ҳаракатланиш қулайлигини таъминлайди.

Агентлик йўналишсиз такси хизматларини кўрсатувчи манфаатдор юридик шахсларни қуйидаги масалаларни муҳокама қилишга таклиф этади:

– ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий такси хизматларини кўрсатиш тартиби, шу жумладан, буюртма қабул қилиш, ногиронлиги бўлган шахсни кутиб олиш, ногиронлиги бўлган шахсни жойлашган жойидан белгиланган жойга олиб боришда ёрдам бериш (ҳамроҳлик қилувчи шахс бўлмаганда), шунингдек, автомобилга(дан) чиқариш/тушириш (зарур ҳолларда), ногиронлар аравачаси ва бошқа юкларни (зарур ҳолларда) ортиш/тушириш, ногиронлиги бўлган шахс ва ҳамроҳлик қилувчи шахснинг (агар мавжуд бўлса) белгиланган жойга бориши ва бошқа ҳолатлар;

– тўлов олинмайдиган (бепул) максимал кутиш вақтини аниқлаш;

– «Ижтимоий такси»да бориб келиш мумкин бўлган объектлар (бориш манзиллари) рўйхатига мувофиқ маршрутни кузатиш механизмлари.

Агентлик бу борада йўналишсиз такси хизматларини кўрсатувчи манфаатдор юридик шахсларни ҳамкорликка чақирмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон оиласининг миллий қадриятлар ва анъаналарга асосланган ҳимоя

Оила Ўзбекистонда жамиятнинг асосий элементидир ва унинг жамиятдаги ролининг аҳамияти катта. Маданий анъаналар ва миллий қадриятларга мос равишда, оилага...

Больше похожих статей

×