32.9 C
Узбекистан
Среда, 21 мая, 2025

Тошкентда яна иссиқ сув таъминотида узилишлар бўлади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,570участниковПодписаться
- Advertisement -

Баҳорнинг апрель-май ойларида Тошкент шаҳрида иссиқ сув таъминотида узилишлар бўлади. Бу ҳақда «Veolia Energy Tashkent» хабар берди.

Қайд этилишича, баҳорда компания томонидан бир қатор ишларни амалга ошириш режалаштирилган бўлиб, уларни қозонхоналарни тўхтатмасдан туриб бажаришнинг имкони йўқ.

Veolia Energy Tashkent маҳаллий қозонхоналари фаолияти тўхтатилиш давомийлиги икки кун бўлиб, бу 1 апрелдан 31 майгача амалга оширилади. 

«Биз таъмирлаш ва профилактика ишларини, жумладан, клапанларни алмаштириш, тармоқ насосларини тўлиқ текшириш ҳамда алмаштириш, электр таъминоти тизимларини текшириш, қозонхоналарнинг қувурлари ва тегишли жиҳозларини демонтаж қилиш ва ўрнатиш, шунингдек, иссиқлик алмаштиргичларда профилактик ишларни амалга оширамиз», дейилади хабарда.

Иссиқ сув таъминоти ўчириладиган иккинчи муддатда барча 3 та иссиқлик ишлаб чиқарувчи корхона (“Тошкент Иссиқлик маркази”, “Тошкент иссиқлик электр маркази”, Veolia Energy Tashkent)нинг марказий қозонхоналари фаолияти тўхтатилади:

Давомийлиги – 4 кун;
давр – 15 апрелдан 31 майгача.

Ушбу давр мобайнида Тошкент шаҳридаги иссиқ сув таъминоти тизимини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатишни амалга оширилади. Veolia Energy Tashkent компанияси ходимлари келгусидаги иситиш мавсумида янада самарали ва ишончли иссиқлик таъминотини етказиб бериш мақсадида эскирган коммуникацияларни алмаштириб, иссиқлик тармоқларини модернизация қилади. Ўчириш жадвали кейинроқ эълон қилиниши айтилган. 

Veolia Energy Tashkent МЧЖ ХК юзага келган ноқулайликлар учун узр сўрайди ва ишларни ўз вақтида якунлаш учун барча зарур чораларни кўради.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон оиласининг миллий қадриятлар ва анъаналарга асосланган ҳимоя

Оила Ўзбекистонда жамиятнинг асосий элементидир ва унинг жамиятдаги ролининг аҳамияти катта. Маданий анъаналар ва миллий қадриятларга мос равишда, оилага...

Больше похожих статей

×